Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Xalq deputatlari tuman Kengashi kotibiyati mudiri Z.Qudratov tomonidan 24 ta muhim yo‘nalish doirasida G‘ujbog‘tepa mahallasida hokim yordamchisi faoliyati o‘rganildi.
янв.21
Xalq deputatlari Navbahor tumani Kengashi deputatlariga O'zbekiston Respublikasining muhim qonunlari biriktirib berildi.
янв.21
#yoshlar_maslahat_guruhi
янв.21
Tuman Kengashi raisi T.Abdiyev hamda kotibiyat mudiri Z.Qudratov tomonidan Oqoltin mahallasida mahalla yettiligining faoliyati 24 ta muhim yo‘nalish doirasida atroflicha o‘rganildi.
янв.21
Депутатлик фаолияти
янв.21
ДЕПУТАТЛИК НАЗОРАТИ ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ
янв.21
Navbahor tumanidagi “Qorovultepa” mahallasida ijtimoiy soha obyektlarida o‘rganish ishlari olib borildi
янв.21
КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИК ИШЛАРИ КЎЗДАН КЕЧИРИЛДИ.
янв.21
Ishonchni qozonish — masʼuliyatdir
янв.21
DEPUTAT SAYLOVCHILAR BILAN UCHRASHDI
муносабат


1. Тўртинчи Тошкент халқаро инвестиция форумида 7,5 мингдан ортиқ делегат қатнашган бўлиб, жумладан, 100 га яқин давлатдан салкам 3 минг нафардан зиёд хорижий меҳмонлар иштирок этди. Биз буни, авваламбор, мамлакатимизга бўлган ҳурмат, ўзаро ишонч ва яқин ҳамкорликнинг чинакам ифодаси сифатида қабул қиламиз.  

2. Бугунги кунда дунёда катта синовли вазиятлар бўлиб ўтмоқда. Глобал хавфсизлик ва барқарор ривожланишга жиддий таҳдидлар тобора кучаймоқда, геосиёсий жараёнлар кўз ўнгимизда шиддат билан ўзгариб бормоқда. Жаҳонда қуролланиш пойгаси яна авж олмоқда.
Йирик мамлакатларнинг ҳарбий харажатлари 2010 йилга нисбатан бир ярим баробар ортиб, 2,5 триллион долларга етганини кўришимиз мумкин.
 

3. Минг афсуски, халқаро ҳуқуқ нормалари ва дипломатия кучи заифлашмоқда. Энг ачинарлиси, инсоният учун
энг долзарб муаммолар – озиқ-овқат хавфсизлиги, камбағаллик, иқлим ўзгаришлари каби масалаларга эътибор камаймоқда. Дунёда тинчлик, адолат ва инсон қадрига бўлган умумий ишончни тиклаш ҳар қачонгидан ҳам муҳим.
 

4. Биз Украина билан боғлиқ вазиятни фақат дипломатик йўллар билан ҳал этиш зарур, деб ҳисоблаймиз ва
Истанбулда бўлиб ўтаётган тўғридан-тўғри музокараларни олқишлаймиз.
 

Шу билан бирга, кўпдан буён чўзилаётган Ғазо фожиасига эътиборингизни қаратмоқчиман. XXI асрда кўз ўнгимизда кўплаб бегуноҳ инсонларнинг нобуд бўлаётганини ҳеч нима билан оқлаб бўлмайди. Бу муаммонинг ягона ечими – низони халқаро ҳуқуқ меъёрлари ва қабул қилинган резолюциялар асосида адолатли ҳал қилишдир. Фаластин халқи ўз мустақил
давлатига эга бўлишга ҳақлидир.
  

5. Форумнинг асосий мавзуси бўлган инвестициялар – фақат иқтисодий тараққиётнинггина эмас, балки тинчлик ва
барқарорликнинг ҳам кафолатидир! Келинг, биргаликда шундай инвестиция муҳитини яратайликки, у даромад келтириш билан бирга, инсон қадрини улуғлайдиган, унинг ьҳаётий манфаатларини таъминлайдиган ва жамият равнақига хизмат қиладиган ьмустаҳкам пойдеворга айлансин!
 

6. Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулоти сўнги саккиз йилда 2 баробар кўпайганини кўришимиз мумкин. 2030 йилга
бориб, бу кўрсаткични 200 миллиард долларга етказишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз. Ўтган йили инвестиция ҳажми 35 миллиард долларга, экспортимиз 27 миллиард долларга етгани бу – тўрт йилдан буён ўтказиб келинаётган Тошкент халқаро инвестиция форумининг ҳам амалий натижаси деб ҳисоблайман.
 

7. Бугун дунё иқтисодиёти янги давр ва ўзгаришлар остонасида турганини барчамиз яхши тушунамиз. Бу эса барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатларни қуйидаги тўртта йўналишда ҳамкорликда ишлашга ундамоқда. 

Биринчидан, “яшил” иқтисодиёт моделига ўтиш. Биз иқтисодиётимизни барқарор энергия ресурслари билан таъминлаш
учун айнан “яшил” энергетикани ривожлантиришга қаттиқ бел боғлаганмиз.
 

Халқ депутатлари Жиззах
вилояти Кенгаши депутати Тўрақулов Элёр Шухратович