Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Депутатлик фаолияти
янв.21
ДЕПУТАТЛИК НАЗОРАТИ ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ
янв.21
Navbahor tumanidagi “Qorovultepa” mahallasida ijtimoiy soha obyektlarida o‘rganish ishlari olib borildi
янв.21
КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИК ИШЛАРИ КЎЗДАН КЕЧИРИЛДИ.
янв.21
Ishonchni qozonish — masʼuliyatdir
янв.21
DEPUTAT SAYLOVCHILAR BILAN UCHRASHDI
янв.21
Фуқаролар муаммолари доимий ўрганилмоқда
янв.21
DEPUTATLIK NAZORATI
янв.21
Ўзбекистон Республикаси Президентди Ш.М.Мирзиёевнинг Венгрия ва Словенияга амалга оширган расмий ташрифлари натижалари
янв.21
Ўзбекистоннинг дунё саҳнасидаги зафарли қадами
Кеча мамлакатимиз ҳаётида том маънода тарихий кун бўлди. Ҳам сиёсий, ҳам иқтисодий, ҳам маданий соҳалардаги улкан муваффақиятлар билан ёдда қолди. “Бунёдкор” стадионида ўтган футбол учрашувидаги кўтаринки руҳ куннинг ажойиб якуни бўлди.

Эътиборлиси, давлатимиз раҳбарига юртимизда расмий ташриф билан бўлган Болгария Президенти Румен Радев ва Словакия Бош вазири Роберт Фицо, Тошкент инвестиция форумига келган Қозоғистон Бош вазири Олжас Бектенов, Қирғизистон ҳукумати раиси Адилбек Касималиев, Тожикистон Бош вазири Қоҳир Расулзода, Озарбайжон Бош вазири Али Асадов, Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари Нокергули Атагулиев ва бошқа расмийлар ҳамроҳлик қилди. Улар нафақат ўйинни кузатди, балки халқимиз билан бирга мухлислик қилди, хурсандчилигимизга шерик бўлди.

Ёдингизда бўлса, шундай дўстлик ва аҳиллик 2024 йилда Парижда бўлиб ўтган олимпиадада ҳам кўзга ташланган эди. Мухлислар Марказий Осиёнинг барча давлатлари байроқларини бирга кўтариб, қардош спортчиларни олқишлаб турган эди. 

Ўзаро ҳурмат ва самимиятга қурилган бундай муносабатлар, албатта, иқтисодиётда ҳам, халқ ҳаётида ҳам ўз аксини топади. Буни барча шерик давлатлар, айниқса, қўшни халқлар билан борди-келди, савдо-сотиқ кўпайганида яққол кўриш мумкин.

Мазкур ҳолатлар давлатимиз сиёсатидаги самимийлик, Ўзбекистон халқига бўлган катта ҳурматдан далолат беради. Шу билан бирга, қардош мамлакатлар етакчиларининг оқиллиги, мард ва бағрикенглиги бутун бир минтақадаги муҳитни ўзгартириб юборишининг ёрқин намунасидир.

Slide 1 of 7