Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Депутатлик фаолияти
янв.21
ДЕПУТАТЛИК НАЗОРАТИ ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ
янв.21
Navbahor tumanidagi “Qorovultepa” mahallasida ijtimoiy soha obyektlarida o‘rganish ishlari olib borildi
янв.21
КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИК ИШЛАРИ КЎЗДАН КЕЧИРИЛДИ.
янв.21
Ishonchni qozonish — masʼuliyatdir
янв.21
DEPUTAT SAYLOVCHILAR BILAN UCHRASHDI
янв.21
Фуқаролар муаммолари доимий ўрганилмоқда
янв.21
DEPUTATLIK NAZORATI
янв.21
Ўзбекистон Республикаси Президентди Ш.М.Мирзиёевнинг Венгрия ва Словенияга амалга оширган расмий ташрифлари натижалари
янв.21
Ўзбекистоннинг дунё саҳнасидаги зафарли қадами
Марказий Осиё – Марказий Европа янги ҳамкорлиги, Тошкент ва Братислава

 Марказий Осиё – Марказий Европа янги ҳамкорлиги, Тошкент ва Братислава  

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамда Словакия бош вазири Роберт Фицо - Ўзбекистон ва Словакия ўртасидаги ўзаро стретегик ҳамкорлик ўрнатиш ҳақидаги декларацияни имзоладилар.
Мамлакатлар ўзаро савдони ривожлантириш, шунингдек қишлоқ хўжалиги секторида йирик ҳамкорлик лойиҳаларини ишга тушириш, автомобилсозликдаги компонентларни локализация қилиш, туризм ҳамда фармацевтика соҳасидаги кенг ҳамкорлик муносабатларини ўрнатиш ҳақида келишиб олдилар. Томонлар IT-стартаплар учун ҳамкорликдаги венчур фондларини яратиш ва миграция масалалари бўйича музокаралар олиб боришди. Словакия бош вазирини ўзаро савдо айланмасини 100 млн. евро гача кўпайтириш ҳақидаги фикрини алоҳида таъкидлаш ўтишимиз керак. Бош вазир Ўзбекистонда амалга оширилаётган – аэропортлардаги метеорология тизимини модернизация қилиш, транспорт соҳасидаги интеллектуал ечимлар, Ангрендаги ферроқотишмалар ишлаб чиқариш лойиҳалари ва бошқалар ҳақида сўз юритди. 

Ўзбекистон - автомобилсозликдаги ёритиш тизими, резинотехника маҳсулотлари, датчиклар, тормоз тизими каби қатор бутловчи қисмларни ҳамкорликда ишлаб чиқариш ҳақидаги ташаббусларни илгари сурди. Шунингдек IT, туризм, энергетика ва бошқа соҳалардаги лойиҳалар бўйича ҳамкорлик муносабатлари муҳокама этилди. 

Словакиянинг харбий саноати алоҳида муҳим мавзулар сирасига киради. Словакия 2024 йилда қурол аслаҳа экспорти бўйича рақамларни икки баробар ошириб (экспорт ҳажми 1,2 млрд еврогача) рекорд натижага эришди ва Европадаги йирик экспортчилар сафидан ўрин олганлигини қайд этиш мумкин. Нуфузли Bloomberg нашрига кўра Словакиянинг
ЯИМи ҳажми 130 млрд. еврони ташкил этгани холда (аҳолиси 5,5 млн.) қурол аслаҳа экспорти ЯИМнинг 0,9% га тенг келган. 

 Ўзбекистон ҳамда Словакия ўртасида кенг кўламли ҳамкорлик йўналишларини янада самарали ташкил этиш бўйича имкониятлар мавжуд эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтиш мумкин.  

Халқ депутаталри вилоят Кенгаши депутати Мирзаахмедов Дилшод Шарифович