Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Депутатлик фаолияти
янв.21
ДЕПУТАТЛИК НАЗОРАТИ ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ
янв.21
Navbahor tumanidagi “Qorovultepa” mahallasida ijtimoiy soha obyektlarida o‘rganish ishlari olib borildi
янв.21
КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИК ИШЛАРИ КЎЗДАН КЕЧИРИЛДИ.
янв.21
Ishonchni qozonish — masʼuliyatdir
янв.21
DEPUTAT SAYLOVCHILAR BILAN UCHRASHDI
янв.21
Фуқаролар муаммолари доимий ўрганилмоқда
янв.21
DEPUTATLIK NAZORATI
янв.21
Ўзбекистон Республикаси Президентди Ш.М.Мирзиёевнинг Венгрия ва Словенияга амалга оширган расмий ташрифлари натижалари
янв.21
Ўзбекистоннинг дунё саҳнасидаги зафарли қадами
ДЕПУТАТ МУРОЖААТЛАРНИ ЎРГАНМОҚДА

 Халқ депутатлари Кармана тумани Кенгаши депутати Г.Шерматова ўзи сайланган “Ўзбекистон” сайлов округидаги
“Қаҳрамон” маҳалласи фуқароси томонидан қилинган мурожаатни ўрганди.
 

“Қаҳрамон” МФЙда яшовчи фуқаро О.Имомов ўзи яшайдиган “Ёш куч” кўчасида электр таъминоти носозлиги, электр симлари унинг хонадони ичида ўтганлиги ва бу ҳолат фуқарони ташвишга солаётганини бўйича мурожаат қилган.  

 Шунингдек, маҳалла кўчалари кўздан кечирилганда “Баркамол авлод” кўчасидаги симёғочлар фуқаролар хонадонига зич жойда ўтганлиги аниқланган. Бу холат фуқароларнинг ўринли равишда ташвишга солаётганига амин бўлинди.  

 Депутат муаммо ва таклифларни атрофлича ўрганиб чиқди ва жойнинг ўзида туман Электр таъминоти бўлими
раҳбари билан келишиб, жорий йилнинг
1 августга қадар муаммоларни бартараф этиш чоралари амалга ошириладиган бўлди. .  

 Шу билан бир қаторда, “Қаҳрамон” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси учун хизмат қилаётган насос трубаларидан бошқа маҳалла фермер хўжаликлари фойдаланаётганлиги сабабли сув белгиланган жойга етиб бормаётганлиги борасида ҳам депутат томонидан Қуйи Зарафшон тизимлари Ҳавза бошқармаси билан жорий йилнинг 2 июнь куни жойида бориб ўрганилиши ҳамда режа-график асосида фермер хўжаликларининг мазкур насосдан фойдаланиши мумкинлигини аҳоли ўртасида тўлиқ тушунтириш ишлари олиб борилиб, келишув қилиниши бўйича тўхтамга келинди.   

Slide 1 of 2