Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Xalq deputatlari tuman Kengashi kotibiyati mudiri Z.Qudratov tomonidan 24 ta muhim yo‘nalish doirasida G‘ujbog‘tepa mahallasida hokim yordamchisi faoliyati o‘rganildi.
янв.21
Xalq deputatlari Navbahor tumani Kengashi deputatlariga O'zbekiston Respublikasining muhim qonunlari biriktirib berildi.
янв.21
#yoshlar_maslahat_guruhi
янв.21
Tuman Kengashi raisi T.Abdiyev hamda kotibiyat mudiri Z.Qudratov tomonidan Oqoltin mahallasida mahalla yettiligining faoliyati 24 ta muhim yo‘nalish doirasida atroflicha o‘rganildi.
янв.21
Депутатлик фаолияти
янв.21
ДЕПУТАТЛИК НАЗОРАТИ ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ
янв.21
Navbahor tumanidagi “Qorovultepa” mahallasida ijtimoiy soha obyektlarida o‘rganish ishlari olib borildi
янв.21
КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИК ИШЛАРИ КЎЗДАН КЕЧИРИЛДИ.
янв.21
Ishonchni qozonish — masʼuliyatdir
янв.21
DEPUTAT SAYLOVCHILAR BILAN UCHRASHDI
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамкорлигидаги "Коррупцияга қарши курашиш ойлиги" Тошкент вилоятининг барча ҳудудларида қизғин давом этмоқда

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамкорлигидаги "Коррупцияга қарши курашиш ойлиги" Тошкент вилоятининг барча ҳудудларида қизғин давом этмоқда

  

Мазкур ойлик доирасида вилоятнинг шаҳар ва туманларида кенг қамровли тадбирлар ўтказилди. Ойлик давомида жамиятнинг барча қатламларини қамраб олиш, коррупциянинг салбий оқибатлари ва унга қарши курашишнинг долзарб аҳамияти ҳақида аҳолига кенг қамровли тушунчалар беришга алоҳида эътибор қаратилди.

➡️Маҳалла фуқаролар йиғинларида: "Аҳолининг коррупцияга қарши курашишда фаоллигини ошириш – қонун устуворлиги гарови" мавзусида 324 та МФЙда фуқаролар билан бевосита муҳокамалар ўтказилди.

➡️Мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларида: "Таълим соҳасида коррупцияга қарши иммунитетни шакллантириш – ватанпарварлик туйғуларини шакллантиришдир" мавзусида 281 та давра суҳбатлари ўтказилиб, мулоқотлар ташкил қилинди.

➡️Олий таълим муассасаларида: "Бўлажак кадрларни ҳалоллик вакцинаси билан эмлаш – давр талаби" мавзусидаги 88 та талаба-ёшлар иштирокидаги илмий-амалий семинарлар ва очиқ мулоқотлар бўлиб ўтмоқда.

➡️Тиббиёт муассасаларида: "Соғлиқни сақлаш тизимини "Коррупциясиз соҳа"га айлантириш – устувор вазифамиз" мавзусида тиббиёт ходимлари ва беморлар иштирокида 113 та давра суҳбатлари ва тадбирлар ўтказилди тарғибот ишлари олиб борилди.

➡️Жами вилоят бўйлаб мазкур ойлик доирасида ҳудудларда адлия бўлимлари ходимлари, ҳуқуқ тартибот органлар, маҳаллий депутатлар ва фуқаролар ҳамда соҳа мутахассисларини жалб қилган ҳолда жами 806 та тарғибот ва ташвиқот тадбирлари ўтказилди.

➡️Вилоят бўйлаб ўтказилган тарғибот ва ташвиқот тадбирлари Республика ва ҳудудий оммавий ахборот воситаларида, телевидение, марказий ва ҳудудий газеталар нашрларида, веб сайтлар, интернет нашрларида кун давомида мунтазам ёритилди.

➡️Ушбу тадбирларда коррупциянинг зарарли оқибатлари ҳақида маълумот берилиб, ҳалоллик ва қонун устуворлигини тарғиб қилишга катта эътибор қаратилган.

➡️"Коррупцияга қарши курашиш ойлиги" вилоят аҳолисининг ҳуқуқий маданиятини ошириш, коррупцияга қарши курашишда фаол иштирок этишга чорлаш ва жамиятда ҳалоллик муҳитини шакллантиришга хизмат қилмоқда.