✅Бугун Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллиги ҳамда 14 - январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Урганч давлат университети талаба ёшлари иштирокида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
✅ Тадбирда ҳарбий соҳа вакиллари, Ўзбекистон ХДП Хоразм вилоят кенгаши ходимлари, партиянинг Урганч шаҳар кенгаши раиси, университет ўқитувчилари ва талаба ёшлар қатнашдилар.
✅Сўзга чиққан Ўзбекистон ХДП Хоразм вилоят кенгаши раиси ўринбосари У.Қўчқаров барча тадбир иштирокчиларини байрам билан самимий табриклаб, осмонимиз мусаффо, юртимиз тинч бўлишини тилади.
✅Кўтаринки руҳда ўтган тадбир давомида талаба-ёшлар томонидан шеър ва қўшиқлар, шунингдек, турли хил саҳна кўринишлари ҳам намойиш этилди.
✅Тадбир барчада яхши таассурот қолдирди.