Депутатнинг «маҳалла еттилиги» билан ҳамкорлигида аҳоли билан учрашуви бўлиб ўтди
Халқ депутатлари Гулистон шаҳри депутати Сирожиддин Бектемировнинг Баҳор ва Ибратли маҳалласи еттилиги иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Аҳоли билан ўтказилган мулоқот давомида бир нечта таклифлар ва ташаббуслар илгари сурилди. Жумладан, Баҳор маҳалласининг Тошкент йули кўчасида жойлашган 2 қаватли уйнинг электр симларини таъмирлаш таъкидлаб ўтилди. Учрашув давомидаги муаммолар юзасидан тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови билан мурожаат этилади.
️ Guliston xabarlari
t.me/GULISTON_XABARLARI_UZ