Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши доимий комиссияларининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.
янв.21
Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
янв.21
Namangan shahardagi 9, 23,32 va 44-son umumta’lim maktablarining bitiruvchi qizlari hamda ularning onalarining Xalq deputatlari Namangan shahar Kengashi deputati bilan uchrashuvi bo'lib o'tdi
янв.21
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси Х.Гаппаров Наманган шаҳардаги "Бахор" маҳалласидаги хонадон яшовчилари билан учрашди
янв.21
Маҳалла муаммолари эътибор марказида — амалий ёндашув ва ҳамкорликда ҳал этиш!
янв.21
Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши депутати ва Ўзбекистон Экологик партияси Наманган шаҳар Кенгаши раисининг фуыаролар билан учрашуви тўғрисида
янв.21
Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашнинг Ижтимоий соҳа, ёшлар сиёсати, маданият ва спорт масалалари бўйича доимий комиссиясининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди.
янв.21
Кенгашнинг "Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар бўйича доимий комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди.
янв.21
Депутатнинг сайловчилар олдидаги ахбороти.
янв.21
Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши депутати ташаббуси билан Наманган шаҳар 37-умумтаълим мактабида ўқувчи ёшлар билан давра суҳбати ўтказилди.
Нурафшон шаҳрида "Коррупцияга қарши жамоавий кураш – адолат кафолати" мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Нурафшон шаҳрида "Коррупцияга қарши жамоавий кураш – адолат кафолати" мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Бугунги кунда коррупция бутун дунё учун жиддий муаммога айланди. Ушбу иллат жамиятнинг барча соҳаларига таъсир кўрсатиб, иқтисодиёт, ҳуқуқ тизими ва фуқароларнинг ҳаётига салбий таъсир ўтказмоқда. Шунинг учун, барча давлатлар, шу жумладан, Ўзбекистон ҳам коррупциянинг барча кўринишларига қарши муросасиз курашмоқда.

1 апрелдан бошлаб, Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги” ташкил этилмоқда. Бу тадбир жамият ривожига тўсиқ бўлган коррупцияга қарши қатъий ва изчил кураш бошланганини кўрсатади. Ойлик доирасида Тошкент вилоятининг барча шаҳар ва туманларида “Коррупцияга қарши жамоавий кураш – адолат кафолати” мавзусида давра суҳбатлари ўтказилмоқда.

Бугун Нурафшон шаҳридаги "Дўстлик ва нодавлат нотижорат ташкилотлари уйи" да ушбу мавзуда давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда "Адолат" СДП Тошкент вилояти Кенгаши раиси ўринбосари Умид Файзуллаев, маҳаллий депутатлар, ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари ва шаҳарнинг "Ёшлик" ҳамда "Нурафшон" маҳалла фуқаролари иштирок этди.

Slide 1 of 6