Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
YOSHLAR EKSPERT GURUHI YIG‘ILISHI O‘TKAZILDI
янв.21
“NAJOT TA’LIM” MAKTABI FAOLIYATI VA O‘QUVCHILAR UCHUN YARATILGAN SHAROITLAR O‘RGANILDI
янв.21
ZULFIYAXONIM IZDOSHLARI SARALASH BOSQICHIDA BELLASHMOQDA
янв.21
YOSHLAR TADBIRKORLIGI — YANGI ISH O‘RINLARI VA KASB-HUNAR SARI MUHIM QADAM
янв.21
DASHTBOG‘ MAHALLASIDA XOTIN-QIZLAR FAOLI ISH FAOLIYATI O‘RGANILDI
янв.21
FUQARO MUROJAATI DEPUTAT TOMONIDAN O‘RGANILMOQDA
янв.21
ISTIROHAT BOG‘IDAGI ATRAKSIONLARNI TA’MIRLASH ISHLARI NAZORATDAN O‘TKAZILDI
янв.21
Z. M. BOBUR NOMIDAGI ISTIROHAT BOG‘IDA REKONSTRUKSIYA ISHLARI O‘RGANILDI
янв.21
DASHTBOG‘ MAHALLASIDA YOSHLAR YETAKCHISI FAOLIYATI O‘RGANILDI
янв.21
FAROVON OILA” — OILA MUSTAHKAMLIGI VA HAMJIHATLIK SARI
Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбоси 28 та ҳарф ва 1 та тутуқ белгисидан иборат бўлади

 Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбоси 28 та ҳарф ва 1 та тутуқ белгисидан иборат бўлади

Ўзбекистон Республикасининг "Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш киритиш ҳақида”ги Қонуни (ЎРҚ–1184-сон, 21.10.2026 й.) қабул қилинди.

🔰 Қонунга кўра, Ўзбекистон Республикасида лотин ёзувига асосланган, 28 та ҳарф ва 1 та тутуқ белгисидан иборат ўзбек алифбоси жорий этилади.

🔎 Мазкур ўзгартиришга мувофиқ, алифбо 26 та ҳарф ва 3 та ҳарфлар бирикмаси ўрнига 28 та ҳарф ва 1 та тутуқ белгисидан ташкил топади.

📝 Алифбо таркиби:

A a, B b, D d, E e, F f, G g, Ğ ğ, H h, I i, J j, K k, L l, M m, N n, O o, Ö ö, P p, Q q, R r, S s, Ş ş, Ç ç, T t, U u, V v, X x, Y y, Z z ва ’ (тутуқ белгиси).

📜 Шунингдек, Қонунда қуйидагилар белгиланди:

🔹 Қонун кучга киргунига қадар лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида расмийлаштирилган ҳужжатлар, миллий валюта ва қимматли қоғозларда такомиллаштирилган ҳарфларнинг аввалги шакли мавжуд бўлиши уларнинг амал қилишига ва муомалада бўлишига монелик қилмайди;

🔹 давлат органлари ва ташкилотларининг такомиллаштирилган ҳарфларнинг аввалги шакли мавжуд бўлган рамзий белгилари ва бошқа атрибутларидан, уларнинг биноларида акс эттирилган давлат гербининг бўртма тасвиридан, географик объектларнинг номлари туширилган пешлавҳа ва кўрсаткичлардан ҳамда Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган бошқа ашёлар ва манбалардан улар яроқсиз ҳолатга келиб қолгунига ёхуд Қонун ижросига доир чора-тадбирлар дастурида белгиланган муддатга қадар фойдаланилади.

📌 Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан олти ой ўтгач кучга киради