Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
YOSHLAR EKSPERT GURUHI YIG‘ILISHI O‘TKAZILDI
янв.21
“NAJOT TA’LIM” MAKTABI FAOLIYATI VA O‘QUVCHILAR UCHUN YARATILGAN SHAROITLAR O‘RGANILDI
янв.21
ZULFIYAXONIM IZDOSHLARI SARALASH BOSQICHIDA BELLASHMOQDA
янв.21
YOSHLAR TADBIRKORLIGI — YANGI ISH O‘RINLARI VA KASB-HUNAR SARI MUHIM QADAM
янв.21
DASHTBOG‘ MAHALLASIDA XOTIN-QIZLAR FAOLI ISH FAOLIYATI O‘RGANILDI
янв.21
FUQARO MUROJAATI DEPUTAT TOMONIDAN O‘RGANILMOQDA
янв.21
ISTIROHAT BOG‘IDAGI ATRAKSIONLARNI TA’MIRLASH ISHLARI NAZORATDAN O‘TKAZILDI
янв.21
Z. M. BOBUR NOMIDAGI ISTIROHAT BOG‘IDA REKONSTRUKSIYA ISHLARI O‘RGANILDI
янв.21
DASHTBOG‘ MAHALLASIDA YOSHLAR YETAKCHISI FAOLIYATI O‘RGANILDI
янв.21
FAROVON OILA” — OILA MUSTAHKAMLIGI VA HAMJIHATLIK SARI
ҲАР БИР ОИЛАНИНГ ДОИМИЙ ДАРОМАД МАНБАИ БЎЛИШИ КЕРАК

ҲАР БИР ОИЛАНИНГ ДОИМИЙ ДАРОМАД МАНБАИ БЎЛИШИ КЕРАК
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати, туман ҳокими Асадулла Нажмиддинов «Нурафшон» маҳалласида камбағалликни қисқартириш, эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг доимий даромад манбаини яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
🔹 Ўрганиш давомида оилаларнинг ижтимоий аҳволи, меҳнат қилиш имкониятлари ва бандлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Ҳар бир хонадоннинг эҳтиёжи ва имкониятидан келиб чиқиб, фуқароларни ишга жойлаштириш, касб-ҳунарга ўқитиш ҳамда тадбиркорликка жалб этиш орқали оилаларнинг иқтисодий барқарорлигини таъминлаш муҳимлиги таъкидланди.
🔹 Шунингдек, маҳалла «еттилиги» аъзоларининг хонадонларни хатловдан ўтказиш жараёнидаги иштироки муҳокама қилинди. Хатловни сифатли ташкил этиш, аҳолининг ҳақиқий эҳтиёжларини аниқлаш ва ҳар бир оила билан манзилли ишлаш юзасидан фикр алмашилди.
🔹 Депутатлик фаолияти доирасида аҳоли билан бевосита мулоқот қилиш, оилаларнинг муаммоларини ўрганиш ҳамда уларнинг ечимида тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликни кучайтиришга эътибор қаратилди.
📌 «24 та тавсия» асосида маҳаллаларда аҳоли муаммоларини ўрганиш, эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш ва бандликка кўмаклашиш депутатлик фаолиятининг муҳим йўналишларидан ҳисобланади.
🤝 Асосий мақсад — ҳар бир оиланинг ўз меҳнати орқали барқарор даромад топиши ва турмуш фаровонлигини оширишига кўмаклашиш.

Slide 1 of 6