МАКТАБНИНГ КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИГИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгашининг 25-Қизилқиёқ сайлов округидан сайланган депутат Ғайбуллаев Шавкатжон ҳафталик ва кунлик иш режаси ижроси доирасида округ ҳудудидаги мактабда бўлиб, куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнларини ўрганди.
Ўрганиш давомида таълим муассасасининг иситиш тизими, синфхоналарнинг мавсумга тайёрлиги ҳамда ўқувчилар учун яратилган шароитларга эътибор қаратилди. Мактабдаги мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш эҳтиёжлари ўрганилди.
📌 Ўқувчиларнинг совуқ мавсумда қулай шароитда таълим олишини таъминлаш, мавжуд камчиликларни масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳал этиш депутатлик фаолиятининг муҳим вазифаларидан биридир.