Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
YOSHLAR EKSPERT GURUHI YIG‘ILISHI O‘TKAZILDI
янв.21
“NAJOT TA’LIM” MAKTABI FAOLIYATI VA O‘QUVCHILAR UCHUN YARATILGAN SHAROITLAR O‘RGANILDI
янв.21
ZULFIYAXONIM IZDOSHLARI SARALASH BOSQICHIDA BELLASHMOQDA
янв.21
YOSHLAR TADBIRKORLIGI — YANGI ISH O‘RINLARI VA KASB-HUNAR SARI MUHIM QADAM
янв.21
DASHTBOG‘ MAHALLASIDA XOTIN-QIZLAR FAOLI ISH FAOLIYATI O‘RGANILDI
янв.21
FUQARO MUROJAATI DEPUTAT TOMONIDAN O‘RGANILMOQDA
янв.21
ISTIROHAT BOG‘IDAGI ATRAKSIONLARNI TA’MIRLASH ISHLARI NAZORATDAN O‘TKAZILDI
янв.21
Z. M. BOBUR NOMIDAGI ISTIROHAT BOG‘IDA REKONSTRUKSIYA ISHLARI O‘RGANILDI
янв.21
DASHTBOG‘ MAHALLASIDA YOSHLAR YETAKCHISI FAOLIYATI O‘RGANILDI
янв.21
FAROVON OILA” — OILA MUSTAHKAMLIGI VA HAMJIHATLIK SARI
ОНА ТИЛИМИЗ — МИЛЛИЙ ҒУРУРИМИЗ ВА БЕБАҲО ҚАДРИЯТИМИЗ!

ОНА ТИЛИМИЗ — МИЛЛИЙ ҒУРУРИМИЗ ВА БЕБАҲО ҚАДРИЯТИМИЗ!
Қадрли юртдошлар!
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши барчангизни 21 октябрь — Ўзбек тили байрами ҳамда она тилимизга давлат тили мақоми берилганининг 37 йиллиги билан самимий муборакбод этади!
Она тили — миллатнинг руҳи, миллий ўзлиги, тарихи ва маданиятини ўзида мужассам этган бебаҳо бойликдир. У орқали аждодларимизнинг бой маънавий мероси, эзгу анъаналари ва қадриятлари авлоддан-авлодга ўтади.
Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилгани халқимиз ҳаётида улкан тарихий воқеа бўлиб, миллий тилимизнинг жамиятдаги ўрни ва нуфузини юксалтириш учун мустаҳкам замин яратди.
🏛 Она тилимизни асраб-авайлаш, унинг софлиги ва бойлигини сақлаш, давлат тилида иш юритиш маданиятини юксалтириш ҳамда ёш авлодни тилимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш — барчамизнинг шарафли бурчимиздир.
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши она тилимизни эъзозлаш, аҳоли билан мулоқот ва расмий иш юритишда давлат тилига ҳурматни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратади.
Азиз юртдошлар!
Ушбу қутлуғ айёмда барчангизга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт-саодат ва ишларингизга муваффақият тилаймиз. Она тилимизга бўлган меҳр ва эҳтиромимиз ҳамиша бардавом бўлсин!
🌷 Ўзбек тили байрами муборак бўлсин!
Ҳурмат билан, Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши.