Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
MAKTABGACHA TA’LIM TASHKILOTIDA BOLALAR XAVFSIZLIGI VA MUASSASA HOLATI O‘RGANILDI
янв.21
DEPUTATLARNING FAOLIYATIGA OID HUJJATLAR O‘RGANILIB, TARTIBGA KELTIRILMOQDA
янв.21
KORRUPSIYAGA QARSHI KURASHISH VA XAVFSIZLIK MASALALARI BO‘YICHA DOIMIY KOMISSIYA FAOLIYATI REJALASHTIRILDI
янв.21
DOIMIY KOMISSIYA YIG‘ILISHI: JAMOAT XAVFSIZLIGI VA TEXNIK MUHOFAZA TIZIMLARI HOLATI KO‘RIB CHIQILDI
янв.21
DOIMIY KOMISSIYA YIG‘ILISHI: MAHALLALARDA XAVFSIZLIKNI TA’MINLASH MASALALARI KO‘RIB CHIQILDI
янв.21
DOIMIY KOMISSIYA YIG‘ILISHI: JINOYATCHILIKNING OLDINI OLISH VA HUQUQBUZARLIKLAR PROFILAKTIKASI MUHOKAMA QILINDI
янв.21
YOSHLAR BANDLIGI — E’TIBOR MARKAZIDA: MEHNAT YARMARKASIDA YANGI IMKONIYATLAR
янв.21
AHOLI MUAMMOLARINI JOYIDA O‘RGANISH — DEPUTATLIK NAZORATINING MUHIM YO‘NALISHI
янв.21
2027-YIL UCHUN ISH O‘RINLARINI BAND QILISHGA OID SESSIYA OLDI HUJJATLARI O‘RGANILDI
янв.21
XOTIN-QIZLAR MASALALARIGA OID SESSIYA OLDI HUJJATLARI O‘RGANILDI
“МУСТАҚИЛЛИК БОҒИ” ЗАМОНАВИЙ КЎРИНИШГА КЕЛТИРИЛАДИ
МУСТАҚИЛЛИК БОҒИ” ЗАМОНАВИЙ КЎРИНИШГА КЕЛТИРИЛАДИ

Уйчи тумани марказидаги “Мустақиллик боғи”ни  “Зарбдор тажрибаси” асосида  республикадан ажратилган маблағлар доирасида  реконструкция қилиш ва замонавий кўринишга келтириш лойиҳаси амалга оширилиши кўзда тутилган.

Умумий майдони 1,0 гектарни ташкил этадиган мазкур боғда суғориш тармоғини қуриш ва реконструкция қилиш, ёритиш тизимини яхшилаш, замонавий кўча чироқларини ўрнатиш, ўриндиқлар ҳамда чиқинди қутиларини жойлаштириш, пиёдалар йўлакларини барпо этиш ва замонавий кириш дарвозасини ўрнатиш ишлари амалга оширилади.

Шунингдек, ҳудудни кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишларига алоҳида эътибор қаратилади. Тадбиркорлик маблағлари ҳисобидан замонавий турдаги аттракционлар ўрнатилади, кўчма савдо объектлари ташкил этилади. Бу орқали янги иш ўринлари яратилиб, аҳоли ва ташриф буюрувчиларга хизмат кўрсатиш имкониятлари кенгайтирилади. Боғ ҳудудида аҳоли ва меҳмонлар учун бепул Wi-Fi зоналари ташкил этиш, шунингдек, манзарали ва декоратив дарахтлар экиш мўлжалланган.

Халқ депутатлари Уйчи туман Кенгаши депутати, туман ҳокими, туман Кенгаши депутати Музаффар Абдуллаев мазкур боғда бўлиб, лойиҳани самарали амалга ошириш бўйича барча масалаларни жойида ўргандилар.

Лойиҳанинг амалга оширилиши натижасида туман марказида аҳоли учун замонавий, қулай ва обод истироҳат маскани яратилади. Бу эса маҳаллий туризмни ривожлантириш, тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш ва янги иш ўринлари яратишга хизмат қилади. Шунингдек, истироҳат боғига ташриф буюрувчилар сонини сезиларли даражада ошириш имконини беради.
Slide 1 of 1