Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Deputat tomonidan targ‘ibot va uchrashuvlar o‘tkazildi
янв.21
Jinoyatchilikni oldini olish — ustuvor vazifa
янв.21
"Birlashgan Deputatlar Yangicha Hamkorlik"
янв.21
Mahalla — taraqqiyot tayanchi
янв.21
“Bir mahalla — bir tashabbus” loyihasi doirasida
янв.21
Targ‘ibot tadbirlari
янв.21
25-Юксалиш округи депутати томонидан Учқун МФЙда рўйхатга олиш ишлари назорат қилинмоқда
янв.21
Ўзбекистон Экологик партияси Наманган шаҳар Кенгаши Аёллар клуби аъзоси, маҳаллий Кенгаш депутати М. Хожиева томонидан Зарбдор ва Илғор маҳалла фуқаролар йиғинида ўрганиш ишлари ўтказилди.
янв.21
Депутатлик сўрови асосида муаммо жойида ўрганилди.
янв.21
Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши депутати сайловчилар билан учрашди.
Xalq deputatlari shahar Kengashi deputati saylovchilar oldidagi axboroti

Халқ депутатлари Гулистон шаҳар Кенгаши депутати Рахматжон Максумов сайловчилар олдида ҳисобот берди. 

Унда бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, фуқароларга яратилаётган имкониятлар билан бир қаторда депутат томонидан 2-чорак давомида амалга оширилган ишлар бўйича ҳисоботи тингланди.

Шунингдек, учрашувда маҳалладаги масалалар, Гулшан-15,8,4, Завқий-50 ҳамда “Бўстон”-3 эскирган уйлар ўрнида реновация асосида замонавий кўп қаватли уйлар қуриш, 7-сонли мактабга қўшимча бинолар қуриш, ҳовли уйларда канализация тармоғини тортиш, “Бўстон” кўчасидаги 450 метр эскирган ичимлик сув қувурларини янгилаш, И.Каримов кўчасига радар қурилмаси ўрнатиш, кўча чироқларини таъмирлаш ва янги ўрнатиш юзасидан ҳам фикрлар билдирилди.

Учрашув сўнггида сайловчилар мурожаатлари тингланди. Сайловчиларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Ёзма мурожаатлар депутатлик сўровлари орқали тегишли ташкилотларга юборилиши таъкидлаб ўтилди.