Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Олий Мажлис Сенатининг 15-ялпи мажлиси бўлиб ўтди
янв.21
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши раиси С.Муминов, вилоят Кенгаши депутатлари, шаҳар ва туман Кенгашлари котибият мудирлари иштирокида муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди.
янв.21
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши депутати Нажмиддинов Икромхон Хошимхонович Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонига мувофиқ “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” фахрий унвони билан тақдирланганликлари ҳамда қутлуғ 75 ёшни қарши олганликлари муносабати билан халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг 22-сессиясида тантанали равишда қутланди.
янв.21
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ НАМАНГАН ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ ЙИГИРМА ИККИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ
янв.21
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши котибияти мудири Т. Гаппаров, вилоят Кенгаши депутатлари Р. Туйчиев ва Д. Даминов ҳамда Норин туман Кенгаши раиси М. Режабовлар томонидан ҳудудда спортни қўллаб-қувватлаш ва ёшлар учун замонавий спорт инфратузилмасини яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.
янв.21
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши котибияти мудири Т. Гаппаров, вилоят Кенгаши депутатлари Р. Туйчиев ва Д. Даминов ҳамда Норин туман Кенгаши раиси М. Режабовлар томонидан Норин тумани маданият бўлими тасарруфидаги “Санат гулшани” маданият марказида ўрганиш ишлари олиб борилди.
янв.21
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари ҳамда Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича доимий комиссияларининг навбатдаги қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.
янв.21
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
янв.21
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши котибияти мудири Т. Гаппаров томонидан Янги Наманган тумани “Тинчлик” маҳалла фуқаролар йиғинида амалга оширилаётган ишлар ва маҳалла еттилиги фаолияти ўрганилди.
янв.21
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши котибияти мудири Т. Гаппаров, вилоят Кенгаши депутати М. Алиханов ҳамда Халқ депутатлари Янги Наманган тумани Кенгаши раиси А. Хамраевлар томонидан Янги Наманган туманида жойлашган 65-сонли умумтаълим мактаби фаолияти ўрганилди.
ДАВРА СУҲБАТИ

 Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология бўйича доимий комиссия ташаббуси билан “Ер ости сув ресурсларини муҳофаза қилиш ва
улардан оқилона фойдаланиш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. 

Тадбирда Халқ депутатлари Ромитан туман Кенгаши депутати А.Гулбоев ва комиссия аъзолари, Ирригация бўлими раҳбари Ғ.Ғайбуллаев, Ўзбекистон Экологик партия Ромитан туман кенгаши раиси Ҳ.Аслонов, Туман экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси инспектори Ф.Муродов, туман ҳокимлиги қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича етакчи мутахассиси ва фермер хўжалиги раҳбарлари иштирок этди.  

Тадбирда соҳа мутахассислари туман сув хўжалиги, туман фермер деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан ҳамкорликда тумандаги сув таъминоти оғир ҳудудлардаги фермер хўжаликлари ва аҳолини томорқаларини сув билан таъминлаш мақсадида ташкил этилган катта ҳажмдаги тик қудуқлар фаолиятини ўрганиш. назорат қилиш, ер ости сувлари таркиби,. Ер сатҳига
яқинлик даражасини ўрганиш масалаларига алоҳида тўхталиб, фикр алмашишди. 

Slide 1 of 1