Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Косонсой туманида маҳалла инфратузилмаси ва ободонлаштириш ишлари ўрганилди
янв.21
Косонсой туманида мактабгача таълим муассасасида олиб борилаётган қурилиш ишлари ўрганилди
янв.21
Косонсой туманидаги “Гулобод” маҳалла фуқаролар йиғинида ўрганиш ишлари олиб борилди.
янв.21
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши котибияти фаолиятини ўрганилди.
янв.21
Халқ билан бирга — муаммоларга жойида ечим
янв.21
Чуст тумани Тошқўрғон МФЙда сессия қарори ижроси ўрганилди.
янв.21
Чуст туманидаги Қайирма маҳалла фуқаролар йиғинида амалга оширилган қурилиш-ободонлаштириш ишлари билан танишилди.
янв.21
Чуст туманида “Ташаббусли бюджет” доирасида амалга оширилаётган йўл қурилиши ишлари ўрганилди
янв.21
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши котибияти мудири Т.Гаппаров бошчилигида муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди
янв.21
Ҳудудларда ўрганиш ишлари изчил давом этмоқда
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирнинг биринчи ўринбосари бошчилигида фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди

 Йиғилишда сўз олган Республика Бош вазирининг биринчи
ўринбосари давлатимиз раҳбарининг эътибори ва ғамхўрлиги асосида Сўх туманида
кенг кўламли ободонлаштириш, қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилаётганини
таъкидлади. Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 8 август куни қабул қилинган
“2020-2021 йилларда Фарғона вилоятининг Сўх туманини комплекс
ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 4798-сонли қарори
ҳақиқатан ҳам туман ҳаётидаги тарихий қарор ҳисобланади.  

Мазкур қарор асосида амалга оширилган ишлар натижасида Сўх
тумани бетакрор ва гўзал гўшага айланди.  

Шундан сўнг мазкур қарор асосида туман миқёсида амалга
оширилган ишлар таҳлил қилинди. Сўх туманида ҳар бир соҳада амалга оширилган
ишлар учун давлатимиз томонидан 700 миллиард сўм маблағ йўналтирилди.
Президентимиз қарори асосида туманни ривожлантириш бўйича 78 банддан иборат
чора-тадбирлар режаси ҳам қабул қилинган. 

Қарор бандларида кўрсатилган аксарият ишлар бажарилган
бўлиб, айримлари қисман бажарилган ва баъзилари умуман бажарилмай қолган.
Қарорнинг ушбу бандларига алоҳида тўхталиб ўтилди.  

4798-сонли қарор асосида асосий эътибор аҳолини тоза ичимлик
суви билан таъминлаш масаласига қаратилган. Мазкур соҳадаги ишлар асосан
бажарилган бўлсада, бироқ аксарият маҳаллаларга ичимлик суви бугунги кунда етиб
бормагани қайд этиб ўтилди. Ва бу ҳолат депутатларнинг ҳақли эътирозига сабаб
бўлмоқда. 

Сув таъминотига дахлдор бўлган идоралар вакиллари ва туманда
фаолият олиб бораётган пудратчи ташкилот -“Янги авлод” МЧЖ ходимлари томонидан бажарилган ишлар хусусида
маълумотлар берилди ва йил якунигача соҳадаги ишлар тўлиқ якунига етказилиши
қайд этилди. 

Йиғилишда ижтимоий соҳадаги муаммоларни ҳал этишга
қаратилган ишларга алоҳида эътибор қаратилди. Давлатимиз раҳбарининг қарори
асосида Чашма маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 300 ўринли янги мактабгача
таълим муассасаси қурилиши режалаштирилган ва йиғилишда барпо этиладиган
муассасани қурилиши учун молиялаштириш масаласи ҳам ҳал этилди. 

Йиғилишда Президент қарорида кўрсатилган, қисман бажарилган
ва умуман бажарилмаган 10 та банд бўйича ҳам мутасаддилар томонидан асосли
тушунтиришлар берилди. Шунингдек, қарордан ташқари туман фуқаролари томонидан
турли соҳаларга оид билдирилган таклиф ва мурожаатлар хусусида ҳам маълумот
берилди. Билдирилган таклиф ва мурожаатларнинг ижросини таъминлаш қатъий
назоратга олиниши Бош вазирнинг биринчи ўринбосари томонидан алоҳида
таъкидланди. 

Сўх тумани республика миқёсида ўзининг ўрнига эга бўлган
туман ҳисобланади. Сўхда яшаётган ҳар бир фуқаро амалга оширилаётган ислоҳотлар
самарасидан рози бўлиши лозим ва тумандаги ҳар бир муаммо бартараф этилиши
таъминланади, - дея қайд этди Ачилбай Раматов.  

Йиғилиш давомида туман кенгаши депутати С.Нишонов сўзга
чиқиб, берилган ва берилаётган эътибор учун Президентимизга барча туман
аҳлининг самимий минатдорчилигини билдирди. Туман аҳли берилаётган эътиборга
нисбатан ўз меҳнатлари билан Ватанимиз ривожи ва равнақига муносиб ҳисса
қўшишларини қайд этди. Давлатимиз раҳбари қарори ижросини таъминлаш бўйича
берилган вазифларни бажарилишини ўрганиш бўйича Бош вазир ўринбосари
бошчилигидаги навбатдаги ташриф июн ойида амалга оширилиши қайд этилди.

Slide 1 of 4