35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Фаровон маҳалла фуқаролар йиғинида маҳалла еттилиги фаолияти ўрганилди.
янв.21
Сессия олдидан тиббиёт соҳасидаги фаолият жойига чиққан ҳолда ўрганилди.
янв.21
Zarbdor va Navoiy mahallalarida muammolar aniqlab olindi
янв.21
Олий Мажлис Сенатининг 15-ялпи мажлиси бўлиб ўтди
янв.21
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши раиси С.Муминов, вилоят Кенгаши депутатлари, шаҳар ва туман Кенгашлари котибият мудирлари иштирокида муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди.
янв.21
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши депутати Нажмиддинов Икромхон Хошимхонович Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонига мувофиқ “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” фахрий унвони билан тақдирланганликлари ҳамда қутлуғ 75 ёшни қарши олганликлари муносабати билан халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг 22-сессиясида тантанали равишда қутланди.
янв.21
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ НАМАНГАН ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ ЙИГИРМА ИККИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ
янв.21
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши котибияти мудири Т. Гаппаров, вилоят Кенгаши депутатлари Р. Туйчиев ва Д. Даминов ҳамда Норин туман Кенгаши раиси М. Режабовлар томонидан ҳудудда спортни қўллаб-қувватлаш ва ёшлар учун замонавий спорт инфратузилмасини яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.
янв.21
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши котибияти мудири Т. Гаппаров, вилоят Кенгаши депутатлари Р. Туйчиев ва Д. Даминов ҳамда Норин туман Кенгаши раиси М. Режабовлар томонидан Норин тумани маданият бўлими тасарруфидаги “Санат гулшани” маданият марказида ўрганиш ишлари олиб борилди.
янв.21
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари ҳамда Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича доимий комиссияларининг навбатдаги қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.
«ҚУТЛУҒТОЛ» МАҲАЛЛАСИДА ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

«ҚУТЛУҒТОЛ» МАҲАЛЛАСИДА ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
«Оғир маҳалла» сифатида танлаб олинган Қутлуғтол маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида инфратузилмани яхшилаш, аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратиш ҳамда маҳалла қиёфасини янада обод қилиш бўйича амалий ишлар изчил давом эттирилмоқда.
Айни пайтда туман ҳокими, Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Асадулла Нажмиддинов бошчилигида маҳалла еттилиги ва тегишли ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ҳудудда амалга оширилаётган ободонлаштириш, тозалаш ҳамда бунёдкорлик ишлари кўздан кечирилди.
Маҳаллада ички йўлларни асфальтлаш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, кўчалар ва хонадонлар атрофини ободонлаштириш, ҳудуднинг санитария ҳолатини яхшилашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ўрганиш жараёнида Асадулла Нажмиддинов масъулларга ишларни сифатли ва жадал ташкил этиш, кўчалар ҳамда хонадонларни ободонлаштириш тадбирларини янада кучайтириш юзасидан тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Slide 1 of 3