Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
На сессии областного Кенгаша обсудили 18 ключевых вопросов социально-экономического развития В центре просвещения «Маърифат маскани» Намангана состоялась XXV сессия областного Кенгаша народных депутатов, на которой рассмотрены вопросы безопасности, законности, исполнения бюджета, развития социальной сферы и инфраструктуры. Заседание провел председатель областного Кенгаша Солижон Муминов.
янв.21
ҲАЛИМА МУҲИТДИНОВА ХОТИРАСИ АБАДИЙЛАШТИРИЛАДИ
янв.21
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ НАМАНГАН ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ 25-СЕССИЯСИДА 1650 НАФАР ФУҚАРОНИНГ ЕР ВА МУЛК ҲУҚУҚЛАРИ ЭЪТИРОФ ЭТИЛДИ
янв.21
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг йигирма бешинчи сессияси бўлиб ўтди.
янв.21
Фаровон маҳалла фуқаролар йиғинида маҳалла еттилиги фаолияти ўрганилди.
янв.21
Сессия олдидан тиббиёт соҳасидаги фаолият жойига чиққан ҳолда ўрганилди.
янв.21
Zarbdor va Navoiy mahallalarida muammolar aniqlab olindi
янв.21
Олий Мажлис Сенатининг 15-ялпи мажлиси бўлиб ўтди
янв.21
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши раиси С.Муминов, вилоят Кенгаши депутатлари, шаҳар ва туман Кенгашлари котибият мудирлари иштирокида муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди.
янв.21
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши депутати Нажмиддинов Икромхон Хошимхонович Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонига мувофиқ “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” фахрий унвони билан тақдирланганликлари ҳамда қутлуғ 75 ёшни қарши олганликлари муносабати билан халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг 22-сессиясида тантанали равишда қутланди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Янги Наманган туман Кенгашининг навбатдаги ўн тўртинчи сессияси ўтказилди.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Янги Наманган туман Кенгашининг навбатдаги ўн тўртинчи сессияси ўтказилди.
Бугунги сессия ишида туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари, корхона, ташкилотлар, муассасалар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Сессия кун тартибида кўрилган масалалар:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Янги Наманган туманидаги Халқ қабулхонасига 2022 йил давомида фуқаролардан келиб тушган мурожаатларни ўрганиш бўйича амалга оширилган ишлар ҳамда маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича келиб тушаётган мурожаатларни таҳлили ва ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг натижадорлиги тўғрисида Халқ қабулхонаси мудирининг ахбороти тўғрисида;
2. 2022 йилнинг VI-чорагида Янги Наманган туманидаги секторларда ҳудудларни комплекс иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар ҳамда 2023 йил I-чоракда амалга ошириладиган ишлар “Йўл хариталари” тўғрисида;
3. Янги Наманган тумани прокурорининг 2022 йил давомида қонунийликни мустаҳкамлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликка қарши курашишни ташкил этиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи тўғрисида;
4. Янги Наманган тумани Ички ишлар бўлими бошлиғининг 2022 йил давомида Янги Наманган туманидаги қонунчиликни мустаҳкамлаш, жиноятчиликка қарши курашишни ташкил этиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи тўғрисида;
5. Янги Наманган тумани Давлат солиқ инспекцияси раҳбарининг 2022 йил давомида Янги Наманган туманида маҳаллий бюджет даромадлари бажарилиши ҳолати, қўшимча резервларни аниқлаш бўйича қилинган ишлар, шунингдек солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар кесимида бюджетга ҳисобланган ва амалда тўланган ҳамда солиқ қарздорлиги ҳолати юзасидан ҳисоботи тўғрисида;
6. Мажбурий ижро бюроси Янги Наманган тумани бўлими бошлиғининг суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш соҳасида 2022 йил давомида амалга оширилган ишлари юзасидан ҳисоботи тўғрисида;
7. Янги Наманган тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш борасидаги фаолияти ҳамда 2022 йил якуни бўйича соғлиқни сақлаш соҳасида олиб борилган ишлари бўйича ҳисоботи тўғрисида;
8. Халқ депутатлари Янги Наманган тумани Кенгашининг 2023 йилга мўлжалланган иш режасини тасдиқлаш тўғрисида;
9. Янги Наманган тумани молия бўлими мудирининг Янги Наманган тумани маҳаллий бюджетининг 2022 йил якуни бўйича ҳисоботи тўғрисида;
10. Янги Наманган туманини 2023 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар “Йўл харитаси”ни тасдиқлаш тўғрисида ва бошқа масалалар юзасидан ҳисобот тингланади.
Кўрилган масалалар юзасидан халқ депутатлари туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

Slide 1 of 1