Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Олий Мажлис Сенатининг 15-ялпи мажлиси бўлиб ўтди
янв.21
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши раиси С.Муминов, вилоят Кенгаши депутатлари, шаҳар ва туман Кенгашлари котибият мудирлари иштирокида муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди.
янв.21
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши депутати Нажмиддинов Икромхон Хошимхонович Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонига мувофиқ “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” фахрий унвони билан тақдирланганликлари ҳамда қутлуғ 75 ёшни қарши олганликлари муносабати билан халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг 22-сессиясида тантанали равишда қутланди.
янв.21
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ НАМАНГАН ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ ЙИГИРМА ИККИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ
янв.21
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши котибияти мудири Т. Гаппаров, вилоят Кенгаши депутатлари Р. Туйчиев ва Д. Даминов ҳамда Норин туман Кенгаши раиси М. Режабовлар томонидан ҳудудда спортни қўллаб-қувватлаш ва ёшлар учун замонавий спорт инфратузилмасини яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.
янв.21
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши котибияти мудири Т. Гаппаров, вилоят Кенгаши депутатлари Р. Туйчиев ва Д. Даминов ҳамда Норин туман Кенгаши раиси М. Режабовлар томонидан Норин тумани маданият бўлими тасарруфидаги “Санат гулшани” маданият марказида ўрганиш ишлари олиб борилди.
янв.21
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари ҳамда Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича доимий комиссияларининг навбатдаги қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.
янв.21
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
янв.21
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши котибияти мудири Т. Гаппаров томонидан Янги Наманган тумани “Тинчлик” маҳалла фуқаролар йиғинида амалга оширилаётган ишлар ва маҳалла еттилиги фаолияти ўрганилди.
янв.21
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши котибияти мудири Т. Гаппаров, вилоят Кенгаши депутати М. Алиханов ҳамда Халқ депутатлари Янги Наманган тумани Кенгаши раиси А. Хамраевлар томонидан Янги Наманган туманида жойлашган 65-сонли умумтаълим мактаби фаолияти ўрганилди.
ЯРАТИЛГАН ИМКОНИЯТ ВА ИМТИЁЗЛАРДАН ФОЙДАЛАНИНГ Кегейли туман фермерлари кенгашининг фермерларга МУРОЖААТИ

 Ҳурматли фермерлар! 

  

Бугунги кунда дунёда глобал иқлим
ўзгариши, сув танқислиги,
энергия ресурслари нархининг ошиб
бориши ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабнинг кескин кўпайиши барча
давлатлар
қатори мамлакатимиз
қишлоқ хўжалиги соҳаси олдига ҳам улкан вазифаларни қўймоқда. Айниқса, аҳолини
сифатли ва арзон озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, ички бозор
барқарорлигини сақлаш, экспорт салоҳиятини ошириш, энг муҳими, ер ва сув
ресурсларидан оқилона фойдаланиш бугун ҳар қачонгидан ҳам долзарб аҳамият касб
этмоқда.
  

Жаҳонда бўлаётган мураккаб ўзгаришлар даврида ўғит ва ёқилғи мойлаш
материаллари нархларининг ўсиб бораётганлиги кузатилмоқда.
 

 Мамлакатимизда нархлар
барқарорлигини таъминлаш ва асоссиз ўсишининг олдини олиш бўйича Давлатимиз
раҳбарининг қарорлари ҳамда Ҳукуматимизнинг тегишли чора-тадбирлари асосида
тизимли ишлар олиб борилмоқда.
 

Соҳа ходимларининг дастлабки таҳлилларига кўра, асосий турдаги минерал
ўғит ва ёқилғи нархлари бошқа қатор давлатлардагига нисбатан қарийб икки
баробар арзон бўлишини таъминланаётганлиги ўз-ўзидан бўлаётгани йўқ.
 

Қадрли фермерлар! 

Давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган кўплаб Фармон ва қарорлар фермерларимизнинг
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришдаги ютуқларига мустаҳкам замин
яратмоқда.
 

Шу йилнинг 8 май куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Пахта ва
буғдой етиштирувчиларни молиявий қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари
тўғрисида”ги ПФ-82-сонли Фармонида дизель ёқилғисини харид қилиш билан боғлиқ
харажатларни қисман қоплаш мақсадида
2026 йил 1 апрелдан 2026
йил 1 июлга қадар
қишлоқ хўжалиги
корхоналари томонидан биржа савдолари орқали харид қилинган ҳар бир тонна
дизель ёқилғиси қийматининг 13 миллион сўмдан ошган қисми учун, бироқ
2 миллион сўмдан кўп
бўлмаган миқдорда
Ўзбекистон
Республикаси республика бюджети ҳисобидан Агентлик орқали субсидия ажратиш
белгиланиб, Сиз фермерларга катта имтиёзлар берилди.
 

Шунингдек, шартномада белгиланган муддатда кредитни қайтарган
фермерларга кредитлар бўйича тўланган фоиз тўловининг
2,5 фоизини, ҳосил йилининг якунига (тегишли йилнинг 31
декабрига)

қадар қайтарган фермерларга кредитлар бўйича тўланган фоиз тўловларининг
5 фоизини ҳамда буғдой етиштириш
харажатлари учун ажратилган имтиёзли кредитларни ҳосил йилининг 1 августига
қадар тўлиқ қайтарган хўжаликларга ушбу кредитлар бўйича тўланган фоиз
тўловининг
4 фоизлик пункти пункти қоплаб берилади. 

Буларнинг барчаси Давлатимиз
раҳбари томонидан қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш, фермерларнинг иқтисодий манфаатини
таъминлаш, соҳада бозор механизмларини жорий этиш, замонавий технологияларни
кенг татбиқ қилиш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилиши натижаси
эканлигини унутмаслигимиз зарур.
 

Агротехник тадбирларни ўз
вақтида амалга ошириш — юқори ҳосил гаровидир.
 

Ҳар бир килограмм ўғит —
бу катта маблағ ва меҳнат натижаси эканини унутмаслигимиз лозим.
 

Ҳар бир литр ёқилғидан
унумли фойдаланиш фермернинг иқтисодий манфаатига хизмат қилишини англашимиз
зарур.
 

Муҳтарам
фермерлар!
 

Бутун дунёда глобал иқлим
ўзгариш ва бошқа сабабларга кўра, бошқа давлатларда минерал ўғит ва ёқилғи
нархлари ошиб кетган бир пайтда мамлакатимизда ушбу маҳсулотлар арзон нархларда
берилаётганлиги ҳамда Давлатимиз раҳбари Фармони билан ҳар бир тоннадан 2
млн.сўмгача қоплаб берилаётганлигининг қадрига етиб, ҳар бир фермер хўжалиги
раҳбарларини қуйидаги тадбирларга қаттъий риоя қилиб,
ишларни
ташкил этишга чақирамиз.
 

Биринчидан, минерал ўғитларни тупроқ таҳлили асосида беринг
ҳамда
азотли, фосфорли ва калийли
ўғитлар нисбатини тўғри белгиланг;
 

Иккинчидан, маҳаллий органик ўғитлардан кенг фойдаланинг; 

Учинчидан, техникаларни доимий техник кўрикдан ўтказинг ҳамда
ортиқча қайта ишлов беришнинг олдини олинг;
 

 Тўртинчидан, техникалар ҳаракатини режали ташкил қилинг ҳамда замонавий, ёқилғи тежовчи агрегатлардан
фойдаланиш муҳим аҳамиятга эгалигини унутманг;
 

 Бешинчидан, минерал
ўғит ва ёқилғи исрофи — бу фермер даромадининг камайиши эканлигини унутманг;
 

 Олтинчидан, энергия тежовчи насослардан фойдаланинг ҳамда қуёш
панеллари ва қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этинг;
 

 Еттинчидан, дала четларидан унумли фойдаланиб, дала четига
қорамол, парранда ва асалари бошқишни йўлга қўйинг;
 

Саккизинчидан, жорий йилнинг 10 майдан
– 10 июнгача ғўза парваришида “Зарбдор бир ойлик” ойлигини эълон қилиш ва ғўза агротехник
тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш бўйича Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда
Ўзбекистон фермерлари кенгашининг
МУРОЖААТИ асосида пахта далангизда ишларни ташкил
этинг;
 

Тўққизинчидан, юқоридаги ишларни ташкил этиб, Президентимиз яратиб берган имтиёз ва субсидиялардан самарали
фойдаланинг!
 

Азиз
фермерлар!
 

Исрофгарчилик — бараканинг
кушандаси. Ортиқча сув сарфи, минерал ўғитларнинг беҳуда ишлатилиши, ёқилғи
исрофи, электр энергиясидан нооқилона фойдаланиш — буларнинг барчаси иқтисодий
зарар келтириши билан бирга давлатимиз ресурсларига ҳам салбий таъсир
кўрсатишини ҳар биримиз билишимиз даркор.
 

Ўзбекистон
фермерлари кенгаши раёсати ҳар фермерга менирал ўғит ва ёқилғи мойлаш
материалларидан самарали ва тежамкорлик билан фойдаланишга ҳамда яратилган
имтиёз ва субсидияларнинг қадрига етишга чақиради!
 

  

  

Кегейли туман фермерлари кенгаши   

Slide 1 of 1