Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Олий Мажлис Сенатининг 15-ялпи мажлиси бўлиб ўтди
янв.21
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши раиси С.Муминов, вилоят Кенгаши депутатлари, шаҳар ва туман Кенгашлари котибият мудирлари иштирокида муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди.
янв.21
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши депутати Нажмиддинов Икромхон Хошимхонович Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонига мувофиқ “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” фахрий унвони билан тақдирланганликлари ҳамда қутлуғ 75 ёшни қарши олганликлари муносабати билан халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг 22-сессиясида тантанали равишда қутланди.
янв.21
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ НАМАНГАН ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ ЙИГИРМА ИККИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ
янв.21
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши котибияти мудири Т. Гаппаров, вилоят Кенгаши депутатлари Р. Туйчиев ва Д. Даминов ҳамда Норин туман Кенгаши раиси М. Режабовлар томонидан ҳудудда спортни қўллаб-қувватлаш ва ёшлар учун замонавий спорт инфратузилмасини яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.
янв.21
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши котибияти мудири Т. Гаппаров, вилоят Кенгаши депутатлари Р. Туйчиев ва Д. Даминов ҳамда Норин туман Кенгаши раиси М. Режабовлар томонидан Норин тумани маданият бўлими тасарруфидаги “Санат гулшани” маданият марказида ўрганиш ишлари олиб борилди.
янв.21
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари ҳамда Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича доимий комиссияларининг навбатдаги қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.
янв.21
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
янв.21
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши котибияти мудири Т. Гаппаров томонидан Янги Наманган тумани “Тинчлик” маҳалла фуқаролар йиғинида амалга оширилаётган ишлар ва маҳалла еттилиги фаолияти ўрганилди.
янв.21
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши котибияти мудири Т. Гаппаров, вилоят Кенгаши депутати М. Алиханов ҳамда Халқ депутатлари Янги Наманган тумани Кенгаши раиси А. Хамраевлар томонидан Янги Наманган туманида жойлашган 65-сонли умумтаълим мактаби фаолияти ўрганилди.
Депутат сўрови юборилди

Халк депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Эргашева Мунисхон Рустамбековна томонидан ДЕПУТАТЛИК СЎРОВИ юборилди.
Оқтепа МФЙ ҳудудидаги Обод кўчасида аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш масаласи юзасидан
Оқтепа МФЙ ҳудудидаги Обод кўчасига ичимлик суви тармоғи тортилган бўлишига қарамасдан, мазкур тармоқ ҳозирги кунда узиб қўйилганлиги сабабли аҳоли ичимлик суви таъминотида жиддий муаммоларга дуч келмоқда.
Айни пайтда фуқаролар эҳтиёж сабабли каналларда оқаётган сувдан фойдаланишга мажбур бўлмоқда. Ушбу сувлар санитария ва гигиена талабларига жавоб бермаслиги ҳамда ичимлик учун яроқсиз ҳисобланиши аҳоли саломатлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Шу муносабат билан, “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутати мақоми тўғрисида”ги Қонуннинг тегишли моддаларига асосан, Оқтепа МФЙ Обод кўчасидаги мавжуд ичимлик суви тармоғини қайта улаш, аҳолини тоза ва сифатли ичимлик суви билан узлуксиз таъминлаш масаласини ўрганиб, ижобий ҳал этишда амалий ёрдам кўрсатишингизни сўрайман.
Кўрилган чоралар юзасидан қонунчиликда белгиланган муддатда ёзма ахборот тақдим этишингизни сўрайман.