Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Нуронийлар ҳолидан хабар олиш – эътибор ва ғамхўрлик ифодаси
янв.21
Ҳунармандчилик фаолияти билан танишилди
янв.21
Депутатлар томонидан “Balance tex” МЧЖ костюм-шим ишлаб чиқариш фаолияти ўрганилди
янв.21
ХАЛҚ ВА ДЕПУТАТ — БИР МАҚСАД, БИР ЙЎЛ, БИР НАТИЖА
янв.21
Сирдарё қирғоқларида туризм лойиҳалари асосида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди
янв.21
ОБОД МАҲАЛЛА - ФАРОВОН ҲАЁТ АСОСИ
янв.21
Озод маҳалла фуқаролар йиғинида маҳалла еттилиги фаолияти ўрганилди.
янв.21
Олий Мажлис Сенати Кенгашининг 2025 йил 28 январдаги “Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолиятини намунали ташкил этиш тўғрисида”ги КҚ-51-V-cонли қарори ижроси юзасидан Тўрақорғон тумани котибиятида ўрганиш ишлари амалга оширилди.
янв.21
СЕССИЯ ҚАРОРИ ИЖРОСИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
Обод маҳалла фуқаролар йиғинида маҳалла еттилиги фаолияти ўрганилди.
Нуронийлар ҳолидан хабар олиш – эътибор ва ғамхўрлик ифодаси

Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши раиси С. Муминов, Наманган шаҳар Кенгаши раиси Р. Исаков, вилоят Кенгаши котибияти мудири Т. Гаппаров, вилоят
Кенгаши депутати И. Атабаев ҳамда шаҳар Кенгаши депутатлари бошчилигида Наманган шаҳри, Баркамол авлод МФЙ, Қаҳрамон кўчаси, 2-уйда истиқомат қилувчи
Умарова Зубайрахон она ҳолидан хабар олинди.



Умарова Зубайрахон она узоқ йиллар давомида қишлоқ хўжалиги соҳасида, хусусан колхоз тизимида фидокорона меҳнат қилиб, эл-юрт равнақига муносиб ҳисса қўшган нуронийлардан саналадилар. Ҳозирги кунда 93 ёшда бўлган она кўпчилик учун меҳнатсеварлик ва садоқат тимсоли ҳисобланади.



Ташриф давомида депутатлар томонидан онахоннинг соғлиги, яшаш шароити ва эҳтиёжлари билан қизиқилиб, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилди. Шу билан
бирга, нуронийларга бўлган эътибор ва ғамхўрликни кучайтириш, уларни доимий қўллаб-қувватлаш борасида алоҳида таъкидлар билдирилди.



Бундай учрашувлар кекса авлод вакилларига ҳурмат, инсонийлик ва ижтимоий ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади.
 

   

Slide 1 of 2