Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Олий Мажлис Сенатининг 15-ялпи мажлиси бўлиб ўтди
янв.21
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши раиси С.Муминов, вилоят Кенгаши депутатлари, шаҳар ва туман Кенгашлари котибият мудирлари иштирокида муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди.
янв.21
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши депутати Нажмиддинов Икромхон Хошимхонович Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонига мувофиқ “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” фахрий унвони билан тақдирланганликлари ҳамда қутлуғ 75 ёшни қарши олганликлари муносабати билан халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг 22-сессиясида тантанали равишда қутланди.
янв.21
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ НАМАНГАН ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ ЙИГИРМА ИККИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ
янв.21
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши котибияти мудири Т. Гаппаров, вилоят Кенгаши депутатлари Р. Туйчиев ва Д. Даминов ҳамда Норин туман Кенгаши раиси М. Режабовлар томонидан ҳудудда спортни қўллаб-қувватлаш ва ёшлар учун замонавий спорт инфратузилмасини яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.
янв.21
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши котибияти мудири Т. Гаппаров, вилоят Кенгаши депутатлари Р. Туйчиев ва Д. Даминов ҳамда Норин туман Кенгаши раиси М. Режабовлар томонидан Норин тумани маданият бўлими тасарруфидаги “Санат гулшани” маданият марказида ўрганиш ишлари олиб борилди.
янв.21
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари ҳамда Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича доимий комиссияларининг навбатдаги қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.
янв.21
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
янв.21
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши котибияти мудири Т. Гаппаров томонидан Янги Наманган тумани “Тинчлик” маҳалла фуқаролар йиғинида амалга оширилаётган ишлар ва маҳалла еттилиги фаолияти ўрганилди.
янв.21
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши котибияти мудири Т. Гаппаров, вилоят Кенгаши депутати М. Алиханов ҳамда Халқ депутатлари Янги Наманган тумани Кенгаши раиси А. Хамраевлар томонидан Янги Наманган туманида жойлашган 65-сонли умумтаълим мактаби фаолияти ўрганилди.
АҲОЛИ МУРОЖААТЛАРИ — ЭЪТИБОР МАРКАЗИДА

АҲОЛИ МУРОЖААТЛАРИ — ЭЪТИБОР МАРКАЗИДА
Бугун туман ҳокими, халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Нажмиддинов Асадулла Икромовичнинг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди.
Қабулда аҳоли томонидан уй-жой, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, соғлиқни тиклаш, моддий ёрдам олиш, иш билан таъминлаш, коммунал хизматлар, ички йўлларни таъмирлаш, электр таъминоти, ичимлик суви, ижтимоий нафақа ва кредит масалалари юзасидан мурожаатлар билдирилди.
Ҳар бир мурожаат атрофлича ўрганилиб, мутасадди ташкилот раҳбарларига тегишли вазифалар юклатилди. Айрим масалалар жойида ҳал этилган бўлса, қўшимча вақт талаб этадиган мурожаатлар бўйича масъулларга аниқ топшириқлар берилди.
Туман ҳокими фуқаролар муаммоларини ўз вақтида ҳал этиш, аҳоли розилигини таъминлаш ҳамда мурожаатларга бефарқ бўлмаслик муҳим эканини алоҳида таъкидлади.
Қабулда халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши котибияти мудири Эргашева Мунисхон Рустамбековна ҳам иштирок этди.

Slide 1 of 3