Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Олий Мажлис Сенатининг 15-ялпи мажлиси бўлиб ўтди
янв.21
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши раиси С.Муминов, вилоят Кенгаши депутатлари, шаҳар ва туман Кенгашлари котибият мудирлари иштирокида муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди.
янв.21
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши депутати Нажмиддинов Икромхон Хошимхонович Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонига мувофиқ “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” фахрий унвони билан тақдирланганликлари ҳамда қутлуғ 75 ёшни қарши олганликлари муносабати билан халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг 22-сессиясида тантанали равишда қутланди.
янв.21
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ НАМАНГАН ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ ЙИГИРМА ИККИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ
янв.21
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши котибияти мудири Т. Гаппаров, вилоят Кенгаши депутатлари Р. Туйчиев ва Д. Даминов ҳамда Норин туман Кенгаши раиси М. Режабовлар томонидан ҳудудда спортни қўллаб-қувватлаш ва ёшлар учун замонавий спорт инфратузилмасини яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.
янв.21
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши котибияти мудири Т. Гаппаров, вилоят Кенгаши депутатлари Р. Туйчиев ва Д. Даминов ҳамда Норин туман Кенгаши раиси М. Режабовлар томонидан Норин тумани маданият бўлими тасарруфидаги “Санат гулшани” маданият марказида ўрганиш ишлари олиб борилди.
янв.21
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари ҳамда Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича доимий комиссияларининг навбатдаги қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.
янв.21
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
янв.21
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши котибияти мудири Т. Гаппаров томонидан Янги Наманган тумани “Тинчлик” маҳалла фуқаролар йиғинида амалга оширилаётган ишлар ва маҳалла еттилиги фаолияти ўрганилди.
янв.21
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши котибияти мудири Т. Гаппаров, вилоят Кенгаши депутати М. Алиханов ҳамда Халқ депутатлари Янги Наманган тумани Кенгаши раиси А. Хамраевлар томонидан Янги Наманган туманида жойлашган 65-сонли умумтаълим мактаби фаолияти ўрганилди.
ПҚ-49 СОНЛИ ҚАРОР ИЖРОСИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА

ПҚ-49 СОНЛИ ҚАРОР ИЖРОСИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА
✅ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йилда ҳудудларни янгича ёндашувлар асосида ривожлантириш орқали аҳоли даромадини ошириш, барқарор иш ўринларини яратиш ҳамда камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПҚ-49 сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида депутатлар ҳамда туман ҳокими ўринбосари иштирокида давлат таъминотидаги оилалар реестрида турувчи фуқаролар хонадонларига ташриф буюрилди.
🔹 Ташриф давомида қурилиш ва таъмирлаш ишлари якунланиш арафасида бўлган хонадонлар кўздан кечирилиб, қурилиш ишларини амалга ошираётган тадбиркор билан мулоқот ўтказилди.
🔹 Шунингдек, олиб борилаётган ишлар сифатини янада ошириш, қурилиш жараёнларини қисқа муддатларда якунлаш юзасидан тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.
🤝 Фуқароларнинг муносиб яшаш шароитини таъминлаш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва аҳоли турмуш даражасини яхшилаш борасида амалий ишлар изчил давом эттирилмоқда.

Slide 1 of 2