Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Олий Мажлис Сенатининг 15-ялпи мажлиси бўлиб ўтди
янв.21
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши раиси С.Муминов, вилоят Кенгаши депутатлари, шаҳар ва туман Кенгашлари котибият мудирлари иштирокида муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди.
янв.21
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши депутати Нажмиддинов Икромхон Хошимхонович Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонига мувофиқ “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” фахрий унвони билан тақдирланганликлари ҳамда қутлуғ 75 ёшни қарши олганликлари муносабати билан халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг 22-сессиясида тантанали равишда қутланди.
янв.21
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ НАМАНГАН ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ ЙИГИРМА ИККИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ
янв.21
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши котибияти мудири Т. Гаппаров, вилоят Кенгаши депутатлари Р. Туйчиев ва Д. Даминов ҳамда Норин туман Кенгаши раиси М. Режабовлар томонидан ҳудудда спортни қўллаб-қувватлаш ва ёшлар учун замонавий спорт инфратузилмасини яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.
янв.21
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши котибияти мудири Т. Гаппаров, вилоят Кенгаши депутатлари Р. Туйчиев ва Д. Даминов ҳамда Норин туман Кенгаши раиси М. Режабовлар томонидан Норин тумани маданият бўлими тасарруфидаги “Санат гулшани” маданият марказида ўрганиш ишлари олиб борилди.
янв.21
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари ҳамда Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича доимий комиссияларининг навбатдаги қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.
янв.21
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
янв.21
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши котибияти мудири Т. Гаппаров томонидан Янги Наманган тумани “Тинчлик” маҳалла фуқаролар йиғинида амалга оширилаётган ишлар ва маҳалла еттилиги фаолияти ўрганилди.
янв.21
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши котибияти мудири Т. Гаппаров, вилоят Кенгаши депутати М. Алиханов ҳамда Халқ депутатлари Янги Наманган тумани Кенгаши раиси А. Хамраевлар томонидан Янги Наманган туманида жойлашган 65-сонли умумтаълим мактаби фаолияти ўрганилди.
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИ КОТИБИЯТИ МУДИРИ ПИЛЛА ПАРВАРИШИ ЖАРАЁНЛАРИ БИЛАН ТАНИШДИ

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИ КОТИБИЯТИ МУДИРИ ПИЛЛА ПАРВАРИШИ ЖАРАЁНЛАРИ БИЛАН ТАНИШДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти мудири Эргашева Мунисхон Рустамбековна томонидан туманда пилла парвариши билан шуғулланаётган хонадонларда бўлиб, мавсум давомида олиб борилаётган ишлар ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида хонадонларда ипак қурти учун яратилган шароитлар, пиллани тўғри парваришлаш, санитария-гигиена талабларига риоя этилиши, озуқа захираси ҳамда пилла етиштириш жараёнлари билан яқиндан танишилди.
Шунингдек, хонадон эгалари билан мулоқот қилиниб, пиллачилик соҳасини ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва оилалар даромадини оширишда мазкур тармоқнинг аҳамияти хусусида фикр алмашилди. Фуқаролар томонидан билдирилган таклиф ва мурожаатлар тингланиб, соҳада учраётган айрим муаммоларни бартараф этиш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.
Таъкидланганидек, пиллачилик — аҳоли учун қўшимча даромад манбаи яратиш, хонадонлар иқтисодий барқарорлигини таъминлаш ва хотин-қизлар ҳамда ёшлар бандлигини оширишда муҳим ўрин тутади.
✅ Бугунги кунда туманда пиллачиликни ривожлантириш, соҳада самарадорликни ошириш ва аҳолига қулай шарт-шароитлар яратиш борасида амалий ишлар изчил давом эттирилмоқда.

Slide 1 of 2