Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Олий Мажлис Сенатининг 15-ялпи мажлиси бўлиб ўтди
янв.21
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши раиси С.Муминов, вилоят Кенгаши депутатлари, шаҳар ва туман Кенгашлари котибият мудирлари иштирокида муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди.
янв.21
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши депутати Нажмиддинов Икромхон Хошимхонович Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонига мувофиқ “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” фахрий унвони билан тақдирланганликлари ҳамда қутлуғ 75 ёшни қарши олганликлари муносабати билан халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг 22-сессиясида тантанали равишда қутланди.
янв.21
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ НАМАНГАН ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ ЙИГИРМА ИККИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ
янв.21
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши котибияти мудири Т. Гаппаров, вилоят Кенгаши депутатлари Р. Туйчиев ва Д. Даминов ҳамда Норин туман Кенгаши раиси М. Режабовлар томонидан ҳудудда спортни қўллаб-қувватлаш ва ёшлар учун замонавий спорт инфратузилмасини яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.
янв.21
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши котибияти мудири Т. Гаппаров, вилоят Кенгаши депутатлари Р. Туйчиев ва Д. Даминов ҳамда Норин туман Кенгаши раиси М. Режабовлар томонидан Норин тумани маданият бўлими тасарруфидаги “Санат гулшани” маданият марказида ўрганиш ишлари олиб борилди.
янв.21
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари ҳамда Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича доимий комиссияларининг навбатдаги қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.
янв.21
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
янв.21
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши котибияти мудири Т. Гаппаров томонидан Янги Наманган тумани “Тинчлик” маҳалла фуқаролар йиғинида амалга оширилаётган ишлар ва маҳалла еттилиги фаолияти ўрганилди.
янв.21
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши котибияти мудири Т. Гаппаров, вилоят Кенгаши депутати М. Алиханов ҳамда Халқ депутатлари Янги Наманган тумани Кенгаши раиси А. Хамраевлар томонидан Янги Наманган туманида жойлашган 65-сонли умумтаълим мактаби фаолияти ўрганилди.
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЗАФАРОБОД ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ ОЛТМИШ ТЎҚҚИЗИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ..

Жорий йилнинг 21 июнь куни Зафаробод тумани ҳокимлигининг мажлислар залида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги 69-сессияси бўлиб ўтди.

Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман Халқ қабулхонаси мудири, ҳоким ўринбосарлари, туман  адлия бўлими, Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмасининг туман бўлими, туман иқтисодиёт ва молия бўлими, туман камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими, Давлат кадастрлари палатаси туман бўлими, туман экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши инспекцияси, сиёсий партиялар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. 

Сессияда кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Зафаробод туманидаги Халқ қабулхонаси томонидан туман маҳаллаларида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича келиб тушаётган мурожаатларни таҳлил қилган ҳолда ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг натижадорлигини ўрганиш юзасидан ахбороти тўғрисида;

2. “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасидаги лойиҳалар ғолибларини тақдирлаш учун маблағ ажратиш тўғрисида

3. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ҳолатини ўрганиш натижалари тўғрисида;

4. Зафаробод туманининг маъмурий-ҳудудий чегараларини белгилаш тўғрисида;

5. Maҳалла фуқаролар йиғинларининг маъмурий-ҳудудий чегараларини белгилаш тўғрисида;

6. Зафаробод туманининг 2024 йил маҳаллий бюджетининг даромад ва харажатлар қисмига ўзгартириш киритиш тўғрисида;

7. “Обод хонадон, Обод кўча, Обод махалла” мезонлари асосида 2023 йилда туманнинг “Самарқанд” МФЙда амалга оширилган қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари учун ажратилган маблағларнинг сарфланиши тўғрисида;

8. Туман экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши инспекцияси томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисида;

9. Туманда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар тўғрисида.

10. Бошқа масалалар. 

Slide 1 of 9