Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Косонсой туманида маҳалла инфратузилмаси ва ободонлаштириш ишлари ўрганилди
янв.21
Косонсой туманида мактабгача таълим муассасасида олиб борилаётган қурилиш ишлари ўрганилди
янв.21
Косонсой туманидаги “Гулобод” маҳалла фуқаролар йиғинида ўрганиш ишлари олиб борилди.
янв.21
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши котибияти фаолиятини ўрганилди.
янв.21
Халқ билан бирга — муаммоларга жойида ечим
янв.21
Чуст тумани Тошқўрғон МФЙда сессия қарори ижроси ўрганилди.
янв.21
Чуст туманидаги Қайирма маҳалла фуқаролар йиғинида амалга оширилган қурилиш-ободонлаштириш ишлари билан танишилди.
янв.21
Чуст туманида “Ташаббусли бюджет” доирасида амалга оширилаётган йўл қурилиши ишлари ўрганилди
янв.21
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши котибияти мудири Т.Гаппаров бошчилигида муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди
янв.21
Ҳудудларда ўрганиш ишлари изчил давом этмоқда
Халқ депутатлари Фурқат туман Кенгашининг сессиясида муҳим масалалар муҳокама қилинди.

Халқ депутатлари Фурқат туман Кенгашининг сессиясида муҳим масалалар муҳокама қилинди.

Халқ депутатлари Фурқат тумани Кенгашининг 76-сессияси бўлиб ўтди.

Вилоят прокурори Б.Исмоилов иштирок этган сессияда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман секторлари раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, тегишли бўлим, ташкилот раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғини масъуллари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

Сессия ишида туманни ишсизлик ва коррупциядан ҳоли ҳудудга айлантириш ҳамда “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” мезонларини жорий этишда сектор раҳбарлари томонидан “маҳаллабай” ва “хонадонбай” ишлаш бўйича 2024 йилнинг I чорагида амалга оширилган ишлари юзасидан ҳисоботлари эшитилди.

Ҳар бир сектор раҳбарининг жорий йил якунига қадар аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича дастурлари тақдимот қилинди.

Шунингдек, танқидий руҳда ўтказилган ушбу сессияда тумандаги коммунал соҳа (электр таъминоти, газ, ичимлик суви, йўл) ташкилотлари раҳбарларининг ҳам ҳисоботлари эшитилиб, аҳоли муаммолари билан боғлиқ масалаларни ҳал қилишда улар томонидан йўл қўйилган камчиликлар кўрсатиб ўтилди.

Сессия ишида электр, газ, ичимлик суви таъминотини яхшилаш ва тупроқ йўлларни шағаллаштириш юзасидан ушбу ташкилотларнинг жорий йил якунига қадар ҳар бир маҳалла кесимида режа-жадваллари муҳокама қилинди ва тасдиқланди.

Йиғилишга юқоридаги соҳалар бўйича энг кўп мурожаат қилган фуқаролар таклиф этилиб, уларга маҳаллаларида амалга ошириладиган ишларнинг режа-жадваллари тушунтирилди.

Сессия кун тартибидаги масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди ҳамда тасдиқланган режа-жадвалларни тумандаги ҳар бир маҳалла биносида барчага кўринарли жойларга илиб қўйиш белгиланди. 

Slide 1 of 1