Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Сайёр қабул: аҳоли мурожаатлари жойида ўрганилиб ижобий ҳал этиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди
янв.21
Кенгаш котибияти мудирининг сайёр қабули ўтказилди
янв.21
“Сардоба” маҳалласида ўрганиш ишлари олиб борилди
янв.21
Вилоят Кенгаши депутатлари томонидан ҳунармандчилик соҳаси ўрганилди
янв.21
Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг КҚ-6-V-сонли қарори ижроси доирасида бандлик штаби фаолияти ўрганилди
янв.21
Ҳунармандчилик фаолияти билан танишилди
янв.21
Mahalliy Kengashlar kotibiyatlari faoliyati tanqidiy-tahliliy ruhda muhokama qilindi
янв.21
Xalq deputatlari Yangi Namangan tuman Kengashi faoliyati o‘rganildi.
янв.21
Halollik “vaksinasi” – taraqqiyot asosi
янв.21
Ахборот сиёсатида янги ёндашув: Кенгашлар фаолияти ривожида муҳим қадам
Конимех туманида ёшлар масалаларига бағишланган учрашув бўлиб ўтди

Конимех туманида ёшлар масалаларига бағишланган учрашув бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 26 февраль куни халқ депутатлари Конимех тумани Кенгаши депутати К.Нармуратова 7-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари билан учрашув ўтказди.

Мазкур учрашув Шавкат Миромонович Мирзиёев раислигида 2026 йил 24 февраль куни “Ёшлар масалалари”га бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган устувор вазифалар мазмун-моҳиятини ёшлар орасида кенг тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилди.

Учрашув давомида ёшларнинг таълим олиши, касб-ҳунар эгаллаши, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларнинг иқтидорини қўллаб-қувватлаш ҳамда ёшлар бандлигини таъминлаш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Шунингдек, давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган ташаббуслар ва ёшларга яратилган имкониятлар ҳақида атрофлича маълумот берилди. 

Бундай учрашувлар ёшларнинг ҳуқуқий онги ва фаол фуқаролик позициясини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Slide 1 of 3