Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
На сессии областного Кенгаша обсудили 18 ключевых вопросов социально-экономического развития В центре просвещения «Маърифат маскани» Намангана состоялась XXV сессия областного Кенгаша народных депутатов, на которой рассмотрены вопросы безопасности, законности, исполнения бюджета, развития социальной сферы и инфраструктуры. Заседание провел председатель областного Кенгаша Солижон Муминов.
янв.21
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ НАМАНГАН ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ 25-СЕССИЯСИДА 1650 НАФАР ФУҚАРОНИНГ ЕР ВА МУЛК ҲУҚУҚЛАРИ ЭЪТИРОФ ЭТИЛДИ
янв.21
ҲАЛИМА МУҲИТДИНОВА ХОТИРАСИ АБАДИЙЛАШТИРИЛАДИ
янв.21
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг йигирма бешинчи сессияси бўлиб ўтди.
янв.21
Фаровон маҳалла фуқаролар йиғинида маҳалла еттилиги фаолияти ўрганилди.
янв.21
Сессия олдидан тиббиёт соҳасидаги фаолият жойига чиққан ҳолда ўрганилди.
янв.21
Zarbdor va Navoiy mahallalarida muammolar aniqlab olindi
янв.21
Олий Мажлис Сенатининг 15-ялпи мажлиси бўлиб ўтди
янв.21
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши раиси С.Муминов, вилоят Кенгаши депутатлари, шаҳар ва туман Кенгашлари котибият мудирлари иштирокида муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди.
янв.21
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши депутати Нажмиддинов Икромхон Хошимхонович Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонига мувофиқ “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” фахрий унвони билан тақдирланганликлари ҳамда қутлуғ 75 ёшни қарши олганликлари муносабати билан халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг 22-сессиясида тантанали равишда қутланди.
Халқ депутатлари Фурқат туман Кенгашининг навбатдаги етмиш учинчи сессияси бўлиб ўтди

Халқ депутатлари Фурқат туман Кенгашининг навбатдаги етмиш учинчи сессияси бўлиб ўтди

Сессия ишида туман ҳокими, секторлар раҳбарлари, туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, кун тартибига киритилган масалаларга алоқадор корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этдилар.

Сессияни туман ҳокими, халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Жаҳонгир Жуманов олиб борди.

Дастлаб туман ҳокими, шундан сўнг секторлар раҳбарлари Фурқат туманининг 2024 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, тадбиркорлик ва аҳоли фаровонлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари дастури ҳусусида маълумот берди.   

Шундан сўнг, “Ташаббусли бюджет” жараёнларини ўтказиш ҳамда молиялаштириш тартиби тўғрисидаги янгиланган низом ҳамда низом асосида ишчи комиссиянинг янгиланган таркибини тасдиқлаш, “Аёллар дафтари”нинг навбатдаги босқичини янгидан шакллантириш ва мувофиқлаштириш бўйича амалга оширилган ишлар, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларидан самарали фойдаланиш мақсадида келгусида захирага олинадиган ер майдонларида деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун очиқ электрон танловга чиқариш бўйича лойиҳаларни кўриб чиқиш масалалари кўтарилди.

Ҳар бир кўрилган масала юзасидан савол-жавоблар ўтказилиб, билдирилган фикр-мулоҳазалар ва таклифлар асосида халқ депутатлари туман кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

Slide 1 of 7