Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Олий Мажлис Сенатининг 15-ялпи мажлиси бўлиб ўтди
янв.21
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши раиси С.Муминов, вилоят Кенгаши депутатлари, шаҳар ва туман Кенгашлари котибият мудирлари иштирокида муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди.
янв.21
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши депутати Нажмиддинов Икромхон Хошимхонович Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонига мувофиқ “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” фахрий унвони билан тақдирланганликлари ҳамда қутлуғ 75 ёшни қарши олганликлари муносабати билан халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг 22-сессиясида тантанали равишда қутланди.
янв.21
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ НАМАНГАН ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ ЙИГИРМА ИККИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ
янв.21
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши котибияти мудири Т. Гаппаров, вилоят Кенгаши депутатлари Р. Туйчиев ва Д. Даминов ҳамда Норин туман Кенгаши раиси М. Режабовлар томонидан ҳудудда спортни қўллаб-қувватлаш ва ёшлар учун замонавий спорт инфратузилмасини яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.
янв.21
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши котибияти мудири Т. Гаппаров, вилоят Кенгаши депутатлари Р. Туйчиев ва Д. Даминов ҳамда Норин туман Кенгаши раиси М. Режабовлар томонидан Норин тумани маданият бўлими тасарруфидаги “Санат гулшани” маданият марказида ўрганиш ишлари олиб борилди.
янв.21
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари ҳамда Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича доимий комиссияларининг навбатдаги қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.
янв.21
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
янв.21
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши котибияти мудири Т. Гаппаров томонидан Янги Наманган тумани “Тинчлик” маҳалла фуқаролар йиғинида амалга оширилаётган ишлар ва маҳалла еттилиги фаолияти ўрганилди.
янв.21
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши котибияти мудири Т. Гаппаров, вилоят Кенгаши депутати М. Алиханов ҳамда Халқ депутатлари Янги Наманган тумани Кенгаши раиси А. Хамраевлар томонидан Янги Наманган туманида жойлашган 65-сонли умумтаълим мактаби фаолияти ўрганилди.
Ижтимоий шериклик комиссияси: сарҳисоб ва режалар

Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши ҳузуридаги Ижтимоий шериклик комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишни Олий Мажлис сенати аъзоси, комиссия раиси Абира Хусейнова бошқариб борди. 

Йиғилишда Ижтимоий шериклик комиссиясининг 2023 йил фаолияти якуни, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги Жамоат фондининг 2023 йил фаолияти якуни, Жамоат фондининг 2023 йил давомидаги молиявий-хўжалик фаолияти бўйича тафтиш комиссияси ҳисоботи, Жамоат фондининг 2024 йилги даромад ва харажатлар сметаси ва бошқа масалалар муҳокама этилди. 

Таъкидланишича, сўнгги йилларда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш, давлат органлари ва улар ўртасида ижтимоий шерикликни кучайтириш, таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга ошириш, шунингдек, ушбу соҳани тартибга солувчи ҳуқуқий базани такомиллаштириш борасида изчил ишлар олиб борилди. 

Slide 1 of 1