Бозорда тартиб ва қулайлик масалалари ўрганилди
Бугун эрталаб Янгиқўрғон тумани ҳокими, Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Нажмиддинов Асадулла Икромович ўзи сайланган округ ҳудудида жойлашган «Деҳқон бозори»да бўлиб, бозор фаолияти ва аҳоли учун яратилган шарт-шароитларни кўздан кечирди.
Ўрганиш жараёнида бозорга кириш ва чиқиш йўлакларини тартибга келтириш, ҳудудда санитария, тозалик ва ободонлаштириш ишларини янада кучайтириш, шунингдек, харидорлар ҳамда савдогарлар учун қулай ва хавфсиз шароитлар яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шу билан бирга, савдо расталарининг жойлашуви, ички йўлакларнинг ҳолати, чиқиндиларни ўз вақтида олиб чиқиш, автотранспорт воситалари ҳаракатини тартибга солиш ҳамда аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифати атрофлича таҳлил қилинди.
Туман ҳокими масъулларга аниқланган камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этиш, бозор ҳудудида доимий тартиб-интизом ва озодаликни таъминлаш, савдо маданиятини юксалтириш ҳамда харидорлар учун янада муносиб шарт-шароитлар яратиш юзасидан тегишли топшириқлар берди.