Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

ФУҚАРО МУРОЖААТИ ДЕПУТАТ ТОМОНИДАН ЖОЙИДА ЎРГАНИЛДИ

ФУҚАРО МУРОЖААТИ ДЕПУТАТ ТОМОНИДАН ЖОЙИДА ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Қодиров Икромжон Жўраевич томонидан ўз сайлов округида жойлашган маҳаллада фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш ишлари олиб борилди.
Ўрганиш давомида фуқаро томонидан билдирилган мурожаат жойига чиққан ҳолда кўриб чиқилди. Мавжуд ҳолат юзасидан тегишли масалалар ўрганилиб, муаммони ҳал этиш бўйича зарур чора-тадбирлар белгиланди.
Депутат томонидан фуқароларнинг мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш, аҳоли манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда мавжуд муаммоларни тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда бартараф этиш юзасидан амалий ишлар давом эттирилмоқда.