Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

ҚАРОР ИЖРОСИ ЮЗАСИДАН ЖОЙЛАРДА ЎРГАНИШ ОЛИБ БОРИЛДИ

ҚАРОР ИЖРОСИ ЮЗАСИДАН ЖОЙЛАРДА ЎРГАНИШ ОЛИБ БОРИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгашининг VII-23-35-6-90-K/26-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида жойларда амалий ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.
Шу доирада Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти мудири Мунисхон Рустамбековна Эргашева томонидан Ўрта маҳалласи ҳудудида ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганиш жараёнида Ўрта маҳалласида яшовчи фуқаро Ваккаасова Басуда хонадонида бўлиниб, “Ориф Қурилиш Силвер” МЧЖ томонидан амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларининг бориши кўздан кечирилди.
Жойида қурилиш ишларининг сифати, қурилиш материалларидан самарали фойдаланиш ҳолати ҳамда хонадонда яратилган шарт-шароитлар ўрганилди. Шунингдек, хонадон эгалари билан мулоқот қилиниб, уларнинг таклиф ва мурожаатлари тингланди.
✅ Аҳолининг ижтимоий шароитини яхшилаш, эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш ва манзилли ёрдам кўрсатишга қаратилган ишлар доимий назоратда бўлиб, бу борадаги амалий чора-тадбирлар изчил давом эттирилмоқда.

Slide 1 of 1