Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

ҚАРОР ИЖРОСИ ЮЗАСИДАН ЖОЙЛАРДА ЎРГАНИШ ОЛИБ БОРИЛДИ

ҚАРОР ИЖРОСИ ЮЗАСИДАН ЖОЙЛАРДА ЎРГАНИШ ОЛИБ БОРИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгашининг VII-23-35-6-90-K/26-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида жойларда амалий ўрганиш ишлари давом этмоқда.
Шу доирада Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши котибияти мудири Мунисхон Рустамбековна Эргашева томонидан 9-Хўжашўркент сайлов округи ҳудудида ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганиш жараёнида Хўжашўркент маҳалласида яшовчи фуқаро Наима Абдурахмонова хонадонида бўлиниб, “Ориф Қурилиш Силвер” МЧЖ томонидан амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларининг бориши кўздан кечирилди.
Жойида қурилиш ишларининг сифати, қурилиш материалларидан самарали фойдаланиш ҳолати ҳамда яратилган шарт-шароитлар ўрганилди. Шунингдек, хонадон эгалари билан мулоқот қилиниб, уларнинг таклиф ва мурожаатлари тингланди.
✅ Аҳолининг ижтимоий шароитини яхшилаш, эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш ва манзилли ёрдам кўрсатишга қаратилган ишлар доимий назоратда бўлиб, бу борадаги амалий чора-тадбирлар изчил давом эттирилмоқда.

Slide 1 of 2