Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

МАҲАЛЛАДА ХОТИН-ҚИЗЛАР ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ

МАҲАЛЛАДА ХОТИН-ҚИЗЛАР ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти мудири Эргашева Мунисхон Рустамбековна 11-сайлов округи ҳудудида жойлашган маҳаллада бўлиб, хотин-қизлар фаолияти, уларнинг ижтимоий ҳолати ҳамда муаммоларини ўрганиш юзасидан амалий мулоқотлар ўтказди.
Ўрганиш давомида маҳалладаги хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка жалб этиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аёлларни қўллаб-қувватлаш, “Аёллар дафтари”га киритилган фуқаролар билан олиб борилаётган ишлар ҳолати муҳокама қилинди. Шунингдек, хотин-қизларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, оилавий мустаҳкамликни таъминлаш ва уларнинг жамиятдаги фаоллигини кучайтириш масалалари юзасидан фикр алмашилди. Мазкур йўналишлар маҳалла хотин-қизлар фаолларининг асосий вазифалари қаторига киради.
Учрашув якунида аниқланган муаммо ва таклифлар юзасидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда манзилли чора-тадбирлар белгилаб олинди