Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

Депутат ўзи сайланган округда ўрганиш олиб борди

Депутат ўзи сайланган округда ўрганиш олиб борди

Аҳолини (сайловчиларни) қийнаб келаётган масалалар ва муаммоларни ҳал этишга қаратилган чора-тадбирларни белгилаш мақсадида туман Кенгаши депутати Олия Бахрамова ўзи сайланган округ ҳудудида манзилли ўрганишлар ўтказди.

Ушбу ўрганишларда туман Кенгаши раиси, депутат А.Худайбердиев ҳамда Кенгаш котибияти мудири А.Жайнаров иштирок этди.

Ер ости дренаж насосларининг носозлиги, “тор кўприк” муаммоси ва бошқа қатор масалалар бўйича “Наврўз” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси томонидан келиб тушган мурожаатлар юзасидан мутасадди ташкилотлар вакиллари жалб этилди ҳамда муаммоларни ижобий ҳал этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Slide 1 of 5