Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

Қонун лойиҳаси депутатлар муҳокамасида

Қонун лойиҳаси депутатлар муҳокамасида

Халқ депутатлари Поп туман Кенгашида қўшма доимий комиссиялар йиғилишида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилигини Жаҳон савдо ташкилотининг Санитария ва фитосанитария чораларини қўллаш бўйича Битимига мувофиқлаштиришни назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонунни муҳокама қилиниб, туман Кенгаши депутатлари томонидан қонун юзасидан фикр-мулоҳазалар, таклифлар билдириб ўтилди.

Муҳокама йиғилиши якунида Олий Мажлис Сенатига қуйидаги таклифлар тақдим этилсин:

1. Халқаро стандартларга жавоб берадиган сифатли ва хавфсиз қишлоқ хўжалиги маҳсулотларни етиштиришни рағбатлантириш;

2. Зараркунандалар ва касалликларни барвақт аниқлаш учун мониторинг тизимини кучайтириш;

3. Ўсимликлар карантини ва ҳимояси соҳасидаги қонунларни ЖСТнинг СФС битимига мослаштириш.

Slide 1 of 3