Халқ депутатлари Янгибозор туман Кенгашига 19-Бўзқалъа сайлов округидан сайланган депутат Сапарбоев Мақсуд томонидан ўзи сайланган ҳудуддаги 19-мактаб биносида фаоллар залида аҳоли вакиллари учрашув ташкил қилинди. Учрашувда "ЁҚИЛҒИ-ЭНЕРГЕТИКА СОҲАСИДА БОЗОР МЕХАНИЗМЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШНИНГ ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА" ги ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ 2024 йил 16 апрелдаги ВМ-204-сонли ҚАРОРИ билан яқиндан таништирилиб, аҳолига тарғибот-ташвиқот қилинди. Учрашув давомида энегия манбаларидан тўғри ва тежаб фойдаланиш юзасидан Янгибозор туман газ бўлими ходими, туман электр таъминоти ходими, мактаб директори ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар. Учрашувда томорқадан унумли фойдаланиш,маҳаллани, кўчаларни, хонадонларни ободонлаштириш ва бошқа долзарб масалалар бўйича ҳам тарғибот ишлари амалга оширилди.