ХОТИН-ҚИЗЛАР БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ДОЛЗАРБ МАСАЛА
Бугунги кунда хотин-қизларнинг қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқариш, опа-сингилларимизни жамиятнинг тенг ҳуқуқли, фаол ва бунёдкор аъзосига айлантириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг
бешинчи йўналиши хотин-қизлар бандлигини таъминлашга қаратилгани, бундан ташқари, “Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилингани бу борада муҳим аҳамият касб этмоқда.
Бу борада Жалақудуқ туманида ҳам муаян ишлар амалга оширилмоқда. Туман Кенгаши депутати, оила ва
хотин-қизлар бўлими бошлиғи Дилнозахон Мўминова бошчилигида маҳалла хотин-қизлар фаоллари хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш ва "Устоз-шогирд" йўналишида аёлларни касбга ўқитиш борасида ижобий ишларни амалга оширишмоқда,