Ўзбекистон ХДП Бўстон туман кенгаши, халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлик гурухи Давлат томонидан ижтимоий-иқтисодий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларни мақсадли ташкил этилиши ҳамда аҳоли муаммоларини ўрганиш мақсадида депутатлик ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш учун "Депутат маҳаллада" лойиҳаси асосида "Наврўз" маҳалла фуқаролар йиғинида махалла фаоллари, нуронийлари билан учрашув ташкил этилди. Учрашувда туман Кенгаши депутати М.Тўйчиева Давлатимиз томонидан ижтимоий-иқтисодий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар хақида иштирокчиларга тушунчалар берди ва махалла фаоллари, нуронийлардан ўзларини қийнаётган муаммолар эшитилди.