35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
«ЁШЛАР — КЕЛАЖАГИМИЗ»: ЁШЛАРГА ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАР ЭШИГИ ОЧИЛМОҚДА
янв.21
"Депутат мәҳәлледе” жойбары шеңберинде ушырасыў өткерилди
янв.21
"Депутат хам жаслар” жойбары шеңберинде ушырасыў өткерилди
янв.21
Мүнәсибет
янв.21
#Мүнәсибет
янв.21
#Мүнәсибет
янв.21
МОЙНАҚТА ЖАҢА ОҚЫЎ ЖЫЛЫ БАСЛАНДЫ
янв.21
Тиббий муассасаларни замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш борасидаги ишлар
янв.21
Oliy ta’limga qamrov ko‘rsatkichining oshishi: 2026-yilda erishgan natijalar
янв.21
Мустақиллик йилларида халқ таълими тизимидаги туб ислоҳотлар ва янги мактаблар қурилиши
Янгилик

#24_masala
✅Котибият "Иш режа асосида“ 🟢 Ижтимоий хизматлар манзилли етказилмоқдами? Нафақалар адолатли тайинланяптими? Депутатлик назоратида амалий ўрганиш

Бўстон маҳалласида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, эҳтиёжманд оилаларга кўрсатилаётган ижтимоий хизматлар сифати ҳамда нафақа ва моддий ёрдамларни тайинлаш жараёнларининг қонунийлиги ва самарадорлигини ўрганиш мақсадида амалий мониторинг ўтказилди.
Ўрганишларда Халқ депутатлари Наманган тумани Кенгашининг 8-Анжирзор сайлов округи депутати Эркин Юсупов, Кенгаш котибияти бош мутахассислари О. Юсупов ва М. Қурбанов иштирок этди.
Мониторинг давомида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга давлат томонидан кўрсатилаётган ижтимоий хизматлар сифати, болалар нафақаси, моддий ёрдам ва бошқа ижтимоий тўловларни тайинлаш жараёнлари, мурожаатларни кўриб чиқиш муддатлари ҳамда хизматларнинг манзиллилиги атрофлича таҳлил қилинди.
Шунингдек, ижтимоий хизматларга ҳақиқатан муҳтож фуқароларнинг қамров даражаси, мурожаатларни кўриб чиқишда очиқлик ва шаффофлик, аҳоли билан тушунтириш ишларининг ташкил этилиши ҳамда хизмат кўрсатиш жараёнида учраётган айрим муаммо ва камчиликлар ўрганилди.
Ўрганишлар давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш, ижтимоий хизматлар сифатини янада яхшилаш, нафақа тайинлаш жараёнларининг қонунийлиги ва шаффофлигини таъминлаш ҳамда ҳар бир эҳтиёжманд оилага манзилли ёрдам етказиш юзасидан масъулларга тегишли таклиф ва тавсиялар берилди.
Белгиланган вазифалар ижроси юзасидан доимий депутатлик назорати ўрнатилиши қайд этилди.

Slide 1 of 3