Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
«ЁШЛАР — КЕЛАЖАГИМИЗ»: ЁШЛАРГА ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАР ЭШИГИ ОЧИЛМОҚДА
янв.21
"Депутат мәҳәлледе” жойбары шеңберинде ушырасыў өткерилди
янв.21
"Депутат хам жаслар” жойбары шеңберинде ушырасыў өткерилди
янв.21
Мүнәсибет
янв.21
#Мүнәсибет
янв.21
#Мүнәсибет
янв.21
МОЙНАҚТА ЖАҢА ОҚЫЎ ЖЫЛЫ БАСЛАНДЫ
янв.21
Тиббий муассасаларни замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш борасидаги ишлар
янв.21
Oliy ta’limga qamrov ko‘rsatkichining oshishi: 2026-yilda erishgan natijalar
янв.21
Мустақиллик йилларида халқ таълими тизимидаги туб ислоҳотлар ва янги мактаблар қурилиши
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДАГИ МАВСУМИЙ ИШЛАР НАЗОРАТДА
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДАГИ МАВСУМИЙ ИШЛАР НАЗОРАТДА
Бугун Янгиқўрғон тумани ҳокими, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Асадулла Нажмиддинов “Жўра Охунов Шарқ Юлдузи” агрофирмаси ҳудудида бўлиб, қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Ўрганиш давомида “Шоҳрухбек Мадина Гулшани” фермер хўжалигида ташкил этилган паррандачилик ва чорвачилик йўналишларидаги ишлар кўздан кечирилди. Чорва моллари ва паррандаларни парваришлаш, мустаҳкам озуқа базасини шакллантириш ҳамда хўжалик фаолияти самарадорлигини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, ғалла экиш мавсумига тайёргарлик жараёнлари, ер майдонларига сифатли ишлов бериш ва уларни экишга тайёрлаш ҳолати ўрганилди.
А.Нажмиддинов масъулларга ерларни белгиланган муддатларда ва сифатли тайёрлаш, агротехник тадбирларни тизимли ташкил этиш ҳамда мавсумни уюшқоқлик билан ўтказиш бўйича тегишли вазифалар белгилаб берди.
Шу билан бирга, яқин кунларда ўтказилиши режалаштирилган амалий семинарга тайёргарлик ишлари ҳам кўздан кечирилиб, тадбирни юқори савияда ташкил этиш юзасидан масъулларга зарур кўрсатмалар берилди.
Slide 1 of 7