35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
«ЁШЛАР — КЕЛАЖАГИМИЗ»: ЁШЛАРГА ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАР ЭШИГИ ОЧИЛМОҚДА
янв.21
"Депутат мәҳәлледе” жойбары шеңберинде ушырасыў өткерилди
янв.21
"Депутат хам жаслар” жойбары шеңберинде ушырасыў өткерилди
янв.21
Мүнәсибет
янв.21
#Мүнәсибет
янв.21
#Мүнәсибет
янв.21
МОЙНАҚТА ЖАҢА ОҚЫЎ ЖЫЛЫ БАСЛАНДЫ
янв.21
Тиббий муассасаларни замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш борасидаги ишлар
янв.21
Oliy ta’limga qamrov ko‘rsatkichining oshishi: 2026-yilda erishgan natijalar
янв.21
Мустақиллик йилларида халқ таълими тизимидаги туб ислоҳотлар ва янги мактаблар қурилиши
ҚОРАПОЛВОН МАҲАЛЛАСИДА ЯНГИ МАҲАЛЛА БИНОСИ ҚУРИЛМОҚДА
ҚОРАПОЛВОН МАҲАЛЛАСИДА ЯНГИ МАҲАЛЛА БИНОСИ ҚУРИЛМОҚДА
Янгиқўрғон тумани Қораполвон маҳалласида аҳолига янада қулай ва сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида янги маҳалла фуқаролар йиғини биноси барпо этилмоқда.
Қурилиш ишлари «QURILISH EKSPRES» МЧЖ томонидан амалга оширилаётган бўлиб, лойиҳанинг умумий қиймати 1 миллиард 180 миллион сўмни ташкил этади.
Бугун Янгиқўрғон тумани ҳокими, Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Асадулла Нажмиддинов қурилиш майдонида бўлиб, амалга оширилаётган ишлар жараёнини кўздан кечирди.
Ўрганиш давомида қурилиш ишларининг сифати, белгиланган муддатларда якунланиши ҳамда бино атрофини ободонлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Масъулларга ишларни белгиланган талаблар асосида сифатли ташкил этиш бўйича тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.
Янги бинонинг фойдаланишга топширилиши маҳалла ходимлари учун муносиб меҳнат шароитини яратиш, аҳоли мурожаатлари билан самарали ишлаш ва фуқароларга хизмат кўрсатиш сифатини янада оширишга хизмат қилади.
Slide 1 of 5