Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
ДЕПУТАТ САЙЛАЎШЫЛАРЫ МЕНЕН УШЫРАСТЫ
янв.21
#Бир_мәҳәлле_бир_баслама_акциясы
янв.21
Kitap oqıw mádeniyatın rawajlandırıw boyınsha ámeliy jumıslar úyrenildi.
янв.21
Пуқаралардың мүрәжаты тыңланды
янв.21
"Депутат мәҳәлледе”
янв.21
БПШ: "Инсан социаллық орайы" басланғыш партия шөлкеми баслығы есабат берди
янв.21
Депутат ҳәм сайлаўшылар ушырасыўы өткерилди
янв.21
МҮНӘСИБЕТ
янв.21
Қарақалпақстанның раўажланыўы жолындағы әҳмийетли қарарлар түсиндирилди
янв.21
МҮНӘСИБЕТ
“Китобхонлик ҳафталиги”нинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Янгиқўрғон туман Ахборот-кутубхона марказида ҳамда Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Юлдашев Турсунпўлат Ҳакимбекович иштирокида 1-сонли мактаб билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 15 январдаги “Китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва аҳоли ўртасида китоб ўқишга қизиқишни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-9-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Китобсевар миллат” шиори остида VI Республика “Китобхонлик ҳафталиги”нинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини юксалтириш, уларнинг маънавий-ахлоқий дунёқарашини бойитиш ҳамда китобга бўлган қизиқишини янада оширишдан иборатдир.

Очилиш маросимида жарчи томонидан “Китобхонлик ҳафталиги” доирасида ўтказиладиган тадбирларга барча фуқаролар кенг жалб этилишига чақириқ қилинди. Шунингдек, мактаб ўқувчилари томонидан тайёрланган куй-қўшиқлар ва бадиий чиқишлар тадбирга кўтаринки руҳ бағишлади.

Тадбир давомида Янгиқўрғон туман Ахборот-кутубхона маркази томонидан турли мавзулардаги китоблардан иборат кўргазма ташкил этилди. Кўргазмада янги нашрлар, бадиий адабиётлар ҳамда ёшлар тарбиясига хизмат қилувчи асарлар кенг намойиш этилди ва иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Шунингдек, тадбир иштирокчилари томонидан китобхонликни тарғиб қилиш, ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларни мутолаага жалб этиш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Мазкур “Китобхонлик ҳафталиги” доирасида туман ҳудудида турли маънавий-маърифий тадбирлар, учрашувлар, танловлар ва китоб ярмаркаларини ташкил этиш режалаштирилган.

Slide 1 of 3