Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
ДЕПУТАТ САЙЛАЎШЫЛАРЫ МЕНЕН УШЫРАСТЫ
янв.21
#Бир_мәҳәлле_бир_баслама_акциясы
янв.21
Kitap oqıw mádeniyatın rawajlandırıw boyınsha ámeliy jumıslar úyrenildi.
янв.21
Пуқаралардың мүрәжаты тыңланды
янв.21
"Депутат мәҳәлледе”
янв.21
БПШ: "Инсан социаллық орайы" басланғыш партия шөлкеми баслығы есабат берди
янв.21
Депутат ҳәм сайлаўшылар ушырасыўы өткерилди
янв.21
МҮНӘСИБЕТ
янв.21
Қарақалпақстанның раўажланыўы жолындағы әҳмийетли қарарлар түсиндирилди
янв.21
МҮНӘСИБЕТ
Янгиқўрғон туманида грантлар ажратиш учун ижтимоий муаммолар атрофлича ўрганилмоқда

Янгиқўрғон туманида грантлар ажратиш учун ижтимоий муаммолар атрофлича ўрганилмоқда

Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси аъзоси, сенатор О. Маткаримов, Жамоат фонди вакиллари ҳамда халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши котибияти мудири М. Эргашевадан иборат ишчи гуруҳ томонидан туманда мавжуд ижтимоий аҳамиятга эга муаммоларни ўрганишга қаратилган амалий ишлар олиб борилмоқда.

Ишчи гуруҳ томонидан ҳудудлардаги ижтимоий инфратузилма ҳолати, аҳоли учун яратилган шарт-шароитлар, айниқса таълим муассасаларидаги мавжуд камчиликлар ўрганилди. Жумладан, Янгиқўрғон туманидаги 12-сонли умумтаълим мактабида бўлиб, мазкур таълим муассасасининг спорт залига кириш қисмидаги ҳолат кўздан кечирилди.

Ўрганишлар давомида спорт залига кириш қисмидаги мавжуд инфратузилма етарли даражада эмаслиги, ушбу қисмни қайта қуриш ва замонавий талаблар асосида яхшилаш зарурлиги қайд этилди. Бу эса ўқувчиларнинг спорт билан шуғулланиши учун қулай ва хавфсиз муҳит яратишда муҳим аҳамият касб этади.

Шунингдек, ўрганишлар жараёнида ҳудуддаги бошқа долзарб ижтимоий муаммолар ҳам таҳлил қилиниб, уларни бартараф этиш бўйича таклифлар шакллантирилмоқда.

Ўрганишлар якунлари асосида мазкур муаммоларни манзилли ва самарали ҳал этишга қаратилган грант танловларини эълон қилиш, шу орқали ҳудуддаги ижтимоий инфратузилмани янада ривожлантириш режалаштирилган.

Slide 1 of 3