Yangiliklar

ТАДБИРКОРЛАРНИНГ МУАММО ВА ТАКЛИФЛАРИ ЎРГАНИЛДИ

ТАДБИРКОРЛАРНИНГ МУАММО ВА ТАКЛИФЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати томонидан сайлов округида фаолият юритаётган тадбиркорлар билан мулоқот ўтказилиб, уларнинг фаолияти давомида дуч келаётган муаммолари, таклиф ва мурожаатлари ўрганилди.
🤝 Мулоқот жараёнида тадбиркорларнинг фаолиятини давом эттириш ва кенгайтириш билан боғлиқ масалаларга эътибор қаратилди. Уларнинг ташаббуслари, мавжуд имкониятлари ҳамда амалий кўмакка эҳтиёжи юзасидан фикр алмашилди.
📝 Ўрганиш давомида тадбиркорлар томонидан билдирилган муаммо ва таклифлар, шунингдек, ҳудуддаги бошқа ижтимоий-иқтисодий масалаларга оид мурожаатлар тингланиб, қайд этилди.
📌 Кўтарилган масалаларни ваколатли ташкилотлар билан ҳамкорликда кўриб чиқиш, уларнинг ечимига кўмаклашиш ҳамда натижасини кузатиб бориш депутатлик фаолиятининг муҳим вазифаларидан ҳисобланади.
💼 Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш — янги иш ўринлари яратиш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва оилалар даромадини оширишга хизмат қилади. Шу боис улар билан бевосита мулоқот қилиш, муаммоларини эшитиш ва ташаббусларига кўмаклашиш муҳим аҳамиятга эга.

Slide 1 of 1