Yangiliklar

ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР БЎЛИМИ БИНОСИ ТАЪМИРЛАНМОҚДА

ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР БЎЛИМИ БИНОСИ ТАЪМИРЛАНМОҚДА
Уйчи туманида аҳоли хавфсизлигини таъминлаш ҳамда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш соҳасида фаолият юритаётган ходимлар учун муносиб меҳнат шароитларини яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.


Уйчи тумани Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати, туман ҳокими М.Абдуллаев туман фавқулодда вазиятлар бўлими биносида олиб борилаётган таъмирлаш ишлари билан танишди.

Ўрганиш давомида бинонинг мавжуд ҳолати, амалга оширилаётган таъмирлаш ишларининг сифати ҳамда ходимлар учун яратилаётган шароитлар кўздан кечирилди.

Масъулларга таъмирлаш ишларини сифатли бажариш, белгиланган муддатларга қатъий риоя қилиш, шунингдек, бинода ходимлар учун замонавий ва қулай меҳнат шароитларини яратиш бўйича тегишли топшириқлар берилди.

🤝 Муносиб меҳнат шароити — фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва аҳоли хавфсизлигини таъминлашда муҳим омил.

Slide 1 of 1