Yangiliklar

ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ — МУҲИМ ВАЗИФА

 ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ — МУҲИМ ВАЗИФА
24-Mustaqillik сайлов округи депутати А. Парпиев иштирокида жиноятчиликнинг олдини олиш ва ҳудудда тинчлик-осойишталикни таъминлаш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилиш давомида ҳудудда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, аҳоли ўртасида ҳуқуқий тарғибот ишларини кучайтириш ҳамда мавжуд муаммоларни эрта аниқлаш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, жиноятчиликка мойил бўлган шахслар билан профилактик ишлар олиб бориш, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, оилавий ва ижтимоий муаммоларни ўз вақтида аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш бўйича фикр ва таклифлар билдирилди.

Йиғилиш якунида ҳудудда хавфсиз ва осойишта муҳитни таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда профилактик тадбирларни изчил давом эттириш юзасидан тегишли вазифалар белгилаб олинди.

Slide 1 of 1