«Машъал» маҳалласида ёшлар билан ишлаш ҳолати ўрганилди
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати, туман ҳокими Асадулла Нажмиддинов Ёшлар куни доирасида «Машъал» маҳалласида ташкил этилган тадбирда иштирок этиб, ёшлар билан ишлаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Тадбир давомида маҳалла ёшлар етакчиси томонидан «1 ой — 4 маҳалла» лойиҳаси доирасида бажарилган ишлар ҳақида маълумот берилди.
Хусусан, ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, китобхонлик маданиятини юксалтириш, бандлигини таъминлаш, бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ҳамда спортга кенг жалб қилиш йўналишларидаги ишлар муҳокама қилинди.
Депутатлик назорати доирасида ёшларнинг эҳтиёж ва қизиқишларини инобатга олиш, уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш ҳамда салбий таъсирлардан ҳимоя қилишга қаратилган чора-тадбирларга эътибор қаратилди.