Yangiliklar

37-СОНЛИ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИДА КУЗ-ҚИШГА ТАЙЁРГАРЛИК ЎРГАНИЛДИ

37-СОНЛИ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИДА КУЗ-ҚИШГА ТАЙЁРГАРЛИК ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши раиси Мамажонов Равшан Раҳмонжонович, доимий комиссия раислари Қодиров Икромжон Жўраевич ва Отабоев Фахриддин Жўрабоевич ҳамда депутат Юлдашев Ғолибжон Турғунпўлатович томонидан тумандаги 37-сонли мактабгача таълим ташкилотининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ўрганилди.
🔎 Ўрганиш жараёнида ташкилотдаги кўмир захирасининг усти ёпилмагани аниқланди. Ёқилғини ёғингарчиликдан ҳимоя қилиш ва сифатли сақлаш мақсадида масъулларга кўмир захираси устини ёпиш бўйича муддат белгиланди.
📌 Болалар учун қулай ва иссиқ шароит яратишда мавсумга пухта тайёргарлик кўриш ҳамда аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш зарурлиги таъкидланди.

Slide 1 of 2