Yangiliklar

САЙЛОВ ОКРУГИДАГИ МУАММОЛАР ЎРГАНИЛДИ
САЙЛОВ ОКРУГИДАГИ МУАММОЛАР ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгашининг 23-Ровут сайлов округидан сайланган депутати Тошпўлатов Олимжон Юлдашевич томонидан округ ҳудудидаги мавжуд муаммолар ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида аҳоли билан мулоқот қилиниб, фуқароларнинг ижтимоий соҳа, йўл, электр энергияси, ичимлик суви, суюлтирилган газ таъминоти ва бошқа масалаларга оид мурожаат ҳамда таклифлари тингланди.
Аниқланган муаммолар ва фуқароларнинг мурожаатлари депутатнинг «Муаммоларни қайд этиш дафтари»га белгиланган тартибда киритилди. Уларнинг ҳар бири бўйича тегишли мутасадди ташкилотларга депутат сўровлари юбориш ҳамда ижросини депутатлик назоратига олиш белгиланди.
Мазкур муаммоларнинг қонуний ва ижобий ҳал этилиши депутат томонидан мунтазам назорат қилиб борилади.
Slide 1 of 1